Валюта курслари 27/09/2024
$1 – 12736.48
UZS – -0.17%
€1 – 14193.53
UZS – -0.52%
₽1 – 137.60
UZS – -0.33%
Қидириш
Ўзбекистон 15/07/2020 Akfa Университети абитуриентлардан ҳужжатларни 20 июлга қадар қабул қилади
Akfa Университети абитуриентлардан ҳужжатларни 20 июлга қадар қабул қилади

Akfa Университети тиббиёт йўналиши бўйича таълим олишни истаган абитуриентлардан ҳужжатларни жорий йилнинг 20 июль кунига қадар қабул қилади.

Абитуриентлар ўз ҳужжатларини университетнинг расмий сайти www.akfauniversity.org орқали топширишлари мумкин. Абитуриентлар сайтдаги электрон шаклни тўлдиришлари ва қуйидаги ҳужжатларнинг электрон нусхаларини тақдим этишлари лозим:

- шахсни тасдиқловчи ҳужжат (паспорт);

- ўрта ва ўрта махсус таълим ҳақидаги ҳужжат – шаҳодатнома, диплом, диплом олинмаган бўлса – ўқишни тугатганлиги ҳақида маълумотнома;

- IELTS (минимум 5.5 балл) ёки TOEFL эквиваленти.

Akfa Университетига кириш имтиҳонлари математика, биология ва кимё фанларидан (ҳар бир фан бўйича 20 та савол) 29 ва 30 июль кунлари бўлиб ўтади. Бу йил Akfa Университети 100 та талабани қабул қилишни режалаштирган.

Таълим маскани хорижий мутахассисларни, шунингдек, хорижда фаолият юритаётган ватандошларимизни жалб этган ҳолда етакчи хорижий олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари, хусусан, Корея Республикасининг Гачон университети билан кенг ҳамкорликни йўлга қўяди.

Олийгоҳда таълим жараёни инглиз тилида ташкил этилади ва 6 йил давом этади (2 йил тиббий тайёрлов курслари, 4 йил тиббий курслар).

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг