Валюта курслари 08/11/2024
$1 – 12809.05
UZS – 0.17%
€1 – 13765.89
UZS – 0.09%
₽1 – 130.56
UZS – 0.22%
Қидириш
Спорт 27/04/2019 Акбар Жўраев Осиё чемпионатининг 3 та кумуш медалини қўлга киритди
Akbar Jo'rayev Osiyo chempionatining 3 ta kumush medalini qo'lga kiritdi

Ташкент, Узбекистан (UzDaily.uz) – Хитойнинг Нинбо шаҳрида оғир атлетика бўйича Осиё чемпионати беллашувлари давом этмоқда. Бугун ҳам мусобақада иштирок этган вакилимиз терма жамоамиз ҳисобига навбатдаги медалларни тақдим қилди.

-109 килограмм вазн тоифасида баҳс олиб борган Акбар Жўраев даст ва силтаб кўтариш, шунингдек, икки кураш бўйича 3 та кумуш медалга эгалик қилди. Эътиборли жиҳати, силтаб кўтариш машқи бўйича 3 иштирокчи бир хил 225 килограмм натижа қайд этишган эди, бироқ уринишлар бўйича ҳамюртимиз якунда яна кумуш медаль билан тақдирланди. Қайд этиш жоиз, Акбар Жўраев ҳам даст кўтариш, ҳам силтаб кўтариш, шунингдек, икки кураш бўйича ҳам ёшлар ўртасида янги жаҳон рекордини ўрнатди.

Оғир атлетика бўйича ОЧ. Хитой

Эркаклар, -109 кг:

1.Чже Ян (Хитой) – 417 кг (192 кг + 225 кг)

  1. Акбар Жўраев (Ўзбекистон) – 410 кг (185 кг + 225 кг)
  2. Али Ҳошимий (Эрон) – 406 кг (180 кг + 25 кг)

Манба: Ўзбекистон миллий олимпия қўмитаси.  

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг