Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Иқтисод 27/03/2024 Air Samarkand авиакомпанияси илк мунтазам рейсни амалга оширди
Air Samarkand авиакомпанияси илк мунтазам рейсни амалга оширди

2024 йил 21 март куни Air Samarkand авиакомпанияси А321neo самолётида Самарқанд – Истанбул – Самарқанд йўналиши бўйича биринчи мунтазам тижорат парвозини амалга оширди. Ушбу рейс авиакомпания фаолиятидаги янги босқичдир.

Наврўз байрами арафасида амалга оширилган рейс Самарқанд ва Туркиянинг йирик шаҳри ва аеропорти ўртасида тўғридан-тўғри ва маъқул парвозларни йўлга қўйиш учун янги имконият яратди. Бугундан бошлаб авиакомпания ҳар душанба ва пайшанба кунлари ушбу йўналиш бўйича парвозларни йўлга қўйади. Тез орада Air Samarkand парвозлар частотасини оширишни режалаштирмоқда.

21 март куни Самарқанд халқаро аеропортида бўлиб ўтган тантанали тадбирда авиакомпания ўзининг янги расмий амбассадори сифатида таниқли ўзбек қўшиқчиси ва бастакори, кўплаб халқаро мукофотлар совриндори Севара Назархонни таништирди.

Таниқли қўшиқлар муаллифи ва ижрочиси биринчи мунтазам рейс йўловчиларига самимий нутқ сўзлаб, дастхатлар тарқатди. Йўловчилар бортга чиқиб, жойлашгандан сўнг, Севара уларга хавфсиз парвоз тилаб, самолётнинг овозли алоқаси ёрдамида машҳур “Улуғимсан Ватаним” қўшиғидан бир парчани ижро этди.

Авиакомпанияда биринчи ва яқин орадаги рейсларга талаб юқори эканлигини таъкидланди. Бунга сабаб, Easy Booking ва Biletbank агентликлари билан авиачипталар сотувини таъминлайдиган самарали ҳамкорликни йўлга қўйилганидир. 

Истанбулга биринчи парвоз 100% тўлиқ бўлди, Airbus A321neo нинг барча 211 та ўриндиқлари йўловчилар билан тўлди. Қайтиш рейси учун авиакомпаниянинг 188 та янги мижозлари рўйхатдан ўтдилар. Парвозни бироз кечикишига қарамай, иккала рейс йўловчилари авиакомпания хизмати ва умуман учиш ҳақида ижобий фикр билдиришди: экипажнинг фаолияти ва парвоздаги таомлар алоҳида таъкидланди.

Air Samarkand Бош директори Зафар Бутаев қуйидагича изоҳ берди: “Бугун авиакомпаниямиз учун муҳим кун. Жамоамиз шу йил баҳорида мунтазам йўналишларни йўлга қўйиш учун жуда кўп меҳнат қилди. 

Бизнинг биринчи йўналишимиз айнан Истанбул шаҳри бўлганидан хурсандмиз: Туркия ва Ўзбекистонни узоқ йиллик бизнес ва маданий алоқалар боғлаб туради, ва бу йўналиш доимо юқори талабга эга. Келгуси ойларда биз янги йўналишларни очишни ва частоталарни оширишни режалаштирмоқдамиз.

Яқин келажакда авиакомпания Тблиси, Дубай, Жидда ва Туркиянинг бир қатор йўналишларига парвозларни амалга оширишни бошлайди. Бундан ташқари, апрель ойидан бошлаб чартер дастури ҳам режалаштирилган. Жумладан, Air Samarkand халқаро туристик оператор Crystal Bay билан ҳамкорликда машҳур курортлар: Бали, Пхукет, Фукуок ва Начангга рейсларни йўлга қўйади.

Air Samarkand мунтазам рейсларига чипталарни easybooking.uz веб-сайтидан, шунингдек, EasyBooking тизимига уланган агентликлар тармоғидан ва biletbank.com веб-сайтидан сотиб олиш мумкин. Яқин келажакда чипталар янгиланган airsamarkand.com веб-сайтида, машҳур онлайн касса ва агрегаторларида ҳам сотувга қўйилади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг