Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
1 октябрдан кучга кирадиган ёқилғи-энергетика ресурсларининг янги тарифлари тасдиқланди. Аҳоли учун тарифлар ўзгаришсиз қолди.
«Ёқилғи-энергетика соҳасида бозор механизмларини жорий этишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги Вазирлар Маҳкамаси қарори қабул қилинди.
Электр энергияси тарифлари ОКМК, НКМК, «Ўзметкомбинат» ва бюджет ташкилотларига 1 кВт соат 1 000 сўм, бошқа ташкилотларга 900 сўм деб белгиланди.
Табиий газ тарифлари эса ОКМК, НКМК, «Ўзметкомбинат» ва бюджет ташкилотларига 1 куб метр учун 1 800 сўм, бошқа ташкилотлар учун 1 500 сўм бўлиши таклиф этилган.