Валюта курслари 29/11/2024
$1 – 12865.05
UZS – 0.13%
€1 – 13550.76
UZS – 0.28%
₽1 – 116.73
UZS – -2.78%
Қидириш
Ўзбекистон 03/08/2021 Аҳоли мурожаатларини ҳал этиш учун жойларда «Тезкор штаблар» ташкил этилмоқда
Аҳоли мурожаатларини ҳал этиш учун жойларда «Тезкор штаблар» ташкил этилмоқда

Жорий йилнинг 23 июль куни Давлатимиз Раҳбари бошчилигида “Аҳоли мурожаатлари билан ишлаш тизимини мутлақо янгича ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида” ўтказилган кенгайтирилган видеоселектор йиғилишида белгилаб берилган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида, республикамизнинг барча ҳудудларида маҳаллий мутасаддилар учун махсус ўқув семинарлар ташкил этилмоқда.

«Zoom» платформаси орқали ташкил этилаёган семинарларда марказий студиялардан вилоят ҳокимлари, уларнинг тегишли ўринбосарлари, вилоят бошқарма ва ташкилотлари раҳбарлари ҳамда аҳоли мурожаатлари билан ишлаш бўйича масъул ходимлар иштирок этишяпти.

Жойлардаги студиялардан эса шаҳар ва туманлар ҳокимлари ва уларнинг биринчи ўринбосарлари тумандаги сектор раҳбарлари ва ташкилот бошлиқлари қатнашяпти.

Ўқув семинарлар дваомида видеоселекторда берилган топшириқлар ижроси юзасидан маърузачилар сўзга чиқишмоқда.

Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Бахтиёр Исламов, “Аҳоли мурожаатлари билан ишлашдаги долзарб муаммолар”, Президент Администрацияси  масъул ходимлари Фарҳод Азизов “Аҳоли мурожаатлари билан ишлаш тизимини янгича ташкил этиш” ҳамда Сарвар Мамадиев “Жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари тўғрисида”ги Қонун ҳужжатлари юзасидан йиғилиш иштирокчиларига батафсил маълумот бериб ўтяптилар.

Ташкил этилган мазкур семинарда аҳоли мурожаатлари ва муаммолари билан ишлаш юзасидан белгиланган вазифалар ижросини ўз вақтида таъминлаш бўйича амалий кўмак ва кўрсатмалар ҳам бериляпти.

Маърузалар билан бир қаторда жойларда аҳоли мурожаатлари билан ишлаш тизимини янгича ташкил этиш бўйича ҳокимликлар қошида “Тезкор штаб”лар тузиляпти. “Тезкор штаб” раҳбари вилоят ҳокими бўлиб, штаб фаолиятига умумий раҳбарлик қилади, Давлат Раҳбари томонидан белгилаб берилган вазифалар ҳамда юқори ташкилотлар томонидан юборилган топшириқ ва тавсиялар ижросини таъминлайди. Сайёр ва шахсий қабуллар ўтказади.

Штаблар таркибига мутасадди ташкилотлардан буйруқ асосида ижрочи ходим ажратиляпти. Штабнинг ижро ҳужжатларини электрон базага киритиш учун 4 та компьютер ва 4 та принтер ҳамда 4 та ходима ажратилди. Тузилган далолатномалар бўйича маълумотлар Халқ қабулхонасига ва вилоят штабига ўз вақтида тақдим этилмоқда.

“Тезкор штаб” гуруҳи электрон базасига киритиш, корхоналар томонидан қайта ўрганилган мурожаатлар тўғрисидаги далолатномалар ва фуқароларнинг тушунтириш ҳамда миннатдорчилик хатлари бўйича кунлик маълумотларни йиғади. Натижада ушбу кўрсаткичлар ҳаққонийлигини Халқ қабулхоналари мудир ва мутахассислари ўрганган ҳолда ҳужжатлар йиғиб борилади. 

Бугунги кунга қадар ўқув семинарлар Қорақалпоғистон, Хоразм, Самарқанд, Жиззах ҳамда Сирдарё вилоятларида бўлиб ўтди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг