Валюта курслари 15/11/2024
$1 – 12800.13
UZS – -0.06%
€1 – 13467.02
UZS – -1.07%
₽1 – 129.02
UZS – -0.87%
Қидириш
Иқтисод 13/12/2023 АГТКШларнинг фаолиятида қўшимча чекловлар киритилди
АГТКШларнинг фаолиятида қўшимча чекловлар киритилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Аҳоли истеъмолчиларида узилишларни олдини олиш мақсадида, бугун пойтахт, Самарқанд, Тошкент, Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларидаги АГТКШларнинг фаолиятида қўшимча чекловлар киритилди.

Ҳозирги вақтда белгиланган график бўйича 1 179 та АГТКШдан 547 таси иш фаолиятида.

«Ҳудудгазтаъминот» АЖ ахборот хизмати фуқаролардан газ жиҳозларидан фақат бирламчи заруриятлар учун фойдаланишни, уйдан чиқиб кетаётганда имкон қадар иситиш жиҳозларини ўчиришни сўрайди.

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг