Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Иқтисод 10/05/2022 «Аграр соҳа экспорт салоҳиятини ошириш, фермер хўжаликларида етиштирилган маҳсулотларни Европа Иттифоқи бозорига экспорт қилишга қўйиладиган стандарт талаблари: муаммо ва ечимлар» сохасига бағишланган халқаро конференция
«Аграр соҳа экспорт салоҳиятини ошириш, фермер хўжаликларида етиштирилган маҳсулотларни Европа Иттифоқи бозорига экспорт қилишга қўйиладиган стандарт талаблари: муаммо ва ечимлар» сохасига бағишланган халқаро конференция

2022-йил 10-11 май кунлари Тошкент Давлат Аграр Университетида БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилотининг (ФАО) кўмагида «Аграр соҳа экспорт салоҳиятини ошириш, фермер хўжаликларида етиштирилган маҳсулотларни Европа Иттифоқи бозорига экспорт қилишга қўйиладиган стандарт талаблари: муаммо ва ечимлар» мавзуга бағишланган халқаро конференция ташкил этилди. 

Ушбу конференцияни ўтказишдан мақсад олимлар, халқаро экспертлар, амалиётчилар, профессор-ўқитувчилар, таянч докторантлар, мустақил изланувчилар, шунингдек қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчи ва экспорт қилаётган кластер ва фермер хўжалиги ходимларига, амалиётчи мутахассислар, талаба ва магистрантларни аграр фан назарияси ва амалиётидаги долзарб муаммолар ва уларнинг ечимлари тўғрисида эркин маълумот ва фикр алмашиш, қишлоқ хўжалиги соҳаларидаги инновацион, фундаментал ва амалий тадқиқотлар, халқаро стандартларни жорий қилишнинг сўнги натижалари билан таништириш; соҳадаги халқаро ютуқлар ҳамда муаммоларни таҳлил ва муҳокама қилиш, шунингдек, конференция иштирокчилари ўртасида илмий ҳамкорлик алоқаларини боғлаш имкониятини яратишдан иборат.

Анжуманга Ўзбекистондаги ФАО, KOPIA, USAIDнинг агробизнесни ривожлантириш лойиҳаси, Белоруссия Давлат аграр техника университети, Пловдив Аграр университети (Болгария), Кубан Давлат аграр университети, Ставропол Давлат аграр университети, Алма-Ата технология университети (Қозоғистон), Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги, Деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази (AKIS), Кластер раҳбарлари ва мутахассислари, соҳага алоқадор хорижий ва маҳаллий илмий-тадқиқот институтлари, олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари, таянч докторантлар, мустақил изланувчилар, амалиётчи мутахассислар, талаба ва магистрантлар таклиф қилинган.

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг