Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
Мазкур марафон АҚШ Давлат департаменти томонидан ташкиллаштирилган бўлиб, 2016-йилнинг 29-июнь-10-июль кунлари бўлиб ўтади.
Дин Карнасис, спорт элчиси дастури доирасида, 11 кундан ошиқ вақт мобайнида Ўзбекистон пойтахти Тошкентдан Қирғизистон пойтахти Бишкекка, ундан Қозоғистоннинг Алмати шаҳригача бўлган 525 км масофани югуриб ўтади.
Кунига тахминан 80 км югураркан, Дин йўл давомида Қўшма Штатлар номидан турли халқлар билан муносабатга киришади, югуриш бўйича қисқа сабоқлар ўтказади, суҳбатларда қатнашади ҳамда барча ёшли кишиларни қувноқ марафонга чорлаб боради.