Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
2016-йилнинг 3-июнь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Афғонистон Ислом Республикасининг янги тайинланган Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Сайид Шаҳобуддин Темурийни қабул қилди.
Элчининг ишонч ёрлиқлари нусхасини Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов қабул қилиб олди. Мулоқот давомида Ўзбекистон-Афғонистон муносабатларининг ҳозирги ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди.
Учрашувда Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарлари кенгашининг бўлажак йиғилишига доир масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилди. Афғонистон мазкур ташкилотда кузатувчи давлат сифатида иштирок этади.