Валюта курслари 30/09/2024
$1 – 12715.42
UZS – -0.17%
€1 – 14190.41
UZS – -0.02%
₽1 – 137.00
UZS – -0.44%
Қидириш
Ўзбекистон 15/03/2019 Афғонистоннинг мамлакатимиздаги элчиси ўз миссиясини якунлади
Афғонистоннинг мамлакатимиздаги элчиси ўз миссиясини якунлади

Ташкент, Узбекистан (UzDaily.uz) – 2019-йил 14-март куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов мамлакатимизда ўз дипломатик миссиясини якунлаётган Афғонистон Ислом Республикасининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Сайид Шаҳобуддин Тимурийни қабул қилди.

Учрашувда дўст Афғонистон Элчисининг самарали фаолияти қайд этилди ва икки томон муносабатларини мустаҳкамлашга қўшган ҳиссаси юксак баҳоланди.

2018-йил 26-27-март кунлари Тошкент шаҳрида Афғонистон бўйича халқаро конференциянинг ва унинг якунлари кўра Тошкент декларациясининг қабул қилиниши Ўзбекистон – Афғонистон ҳамкорлигининг муҳим натижаларидан бири бўлгани қайд этилди.

Вазир Ўзбекистоннинг Афғонистон билан томонларни қизиқтирган барча соҳаларда ҳамкорликни ривожлантириш ва мустаҳкамлашга, афғон муаммосини ҳал қилиш ва муҳим инфратузилма лойиҳаларини амалга оширишда ҳар томонлама кўмаклашишга тайёр эканлигини тасдиқлади.

Сайид Шаҳобуддин Тимурий ўз навбатида Ўзбекистондаги миссиясини муваффақиятли бажарилишида яратилган қулай шароитлар учун ўз миннатдорчилигини билдирди.

Манба: ТИВ расмий сайти.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг