Валюта курслари 25/11/2024
$1 – 12829.07
UZS – -0.12%
€1 – 13344.80
UZS – -1.21%
₽1 – 124.91
UZS – -1.92%
Қидириш
Дунё 19/04/2019 Афғонистондаги сув тошқини оқибатида 200 дан ортиқ киши ҳалок бўлди
Afg'onistondagi suv toshqini oqibatida 200 dan ortiq kishi halok bo'ldi

Ташкент, Узбекистан (UzDaily.uz) - Афғонистонда оғир сув тошқини оқибатида камида 235 киши нобуд бўлди. Бошқа 38 киши бехабар йўқолган. 294 киши яраланган.

Афғонистон матбуотининг хабар беришича, табиий офатларга қарши кураш бошқармаси маълумотига кўра, шимолий ва ғарбий минтақалар табиий офатлардан энг кўп зарар кўрган. Энг кўп одам қурбонлари – Хирот вилоятида.

Дастлабки маълумотларга кўра, 15.153 та уй бутунлай йўқ бўлиб кетган. Инфратузилмага ва объектларга зарар етган. 10 минг бошдан ортиқ қорамолни ўлганлиги ҳақида хабар қилинган. Ҳозир ўн минглаб одамларга фавқулодда моддий ва озиқ-овқат ёрдами керак.

Манба: azon.uz

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг