Валюта курслари 29/08/2025
$1 – 12482.38
UZS – 0.56%
€1 – 14540.72
UZS – 1.07%
₽1 – 155.23
UZS – 0.62%
Қидириш
Афғонистонда зилзила камида 250 нафар одамнинг ҳаётига зомин бўлди

Афғонистонда зилзила камида 250 нафар одамнинг ҳаётига зомин бўлди

Афғонистонда зилзила камида 250 нафар одамнинг ҳаётига зомин бўлди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Афғонистоннинг шарқида жойлашган Кунар вилоятида кучли зилзила содир бўлиб, камида 250 киши ҳалок бўлди. 500 дан ортиқ аҳоли жароҳат олгани маълум қилинди. Бу ҳақда  «Бахтар» давлат ахборот агентлиги хабар берди.

Маҳаллий ҳокимият маълумотларига кўра, ҳалок бўлганлар сони ҳақидаги рақамлар дастлабки ҳисобланади, чунки қутқарув отрядларида ҳали ҳам алоқа чекланган, қийин етиб бориладиган ҳудудларга кириш ишларини олиб бормоқда. Вайроналар кўламини баҳолаш ва жабрланганларга ёрдам кўрсатиш ишлари давом этмоқда.

АҚШ Геологик хизмати маълумотларига кўра, 31 август куни соат 11:47 да магнитудаси 6,0 бўлган зилзила қайд этилган. Эпицентр Нангарҳар вилоятининг Жалолобод шаҳри шимоли-шарқидан 27 километр узоқликда, 8 километр чуқурликда жойлашган.

Ер силкинишлари Қобул ва мамлакатнинг бир қатор бошқа ҳудудларида ҳам сезиоди. Айрим туманларда интернетга уланишда узилишлар кузатилди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг