Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Мамлакатимизда атом электр стансияси қурилиши учун салоҳиятли майдош танлашга доир муҳандислик тадқиқотларининг биринчи босқичи ўз якунига етмоқда. Бу ҳақда халқаро атом энергетикаси агентлиги, “Росатом” корпорацияси ва “Ўзатом” агентлиги ҳамкорлигида ўтказилган семинарда маълум қилинди.
Мутаҳассисларнинг сўзларига кўра, айни пайт Айдар-Арнасой кўллар тизимидаги Тузкон кўли атрофидаги ҳудудлар ва Бухоро-Навоий вилоятлари кесишмасида жойлашган Тўдакўл сув ҳавзаси атрофидаги ҳудудлар қурилишга мос кўрилмоқда. “Ўзатом” агентлиги раҳбари ўринбосари Баҳром Мансуровнинг фикрича, “АЭС қурилиши учун майдон танлаш узоқ давом этувчи кўп босқичли жараёндир. Унда муҳандислик-геофизик, муҳандислик-геологик, муҳандислик-гидрометеорологик ва муҳандислик-экологик тадқиқотлари, шунингдек АЭС жойлашуви учун техноген шароитлар бўйича тадқиқотлар олиб борилмоқда.
Маълумот учун бўлажак атом электр станциясининг хавфсизлиги бўйича тадқиқотлар 2 босқичда олиб борилмоқда. Биринчи босқич жорий йилнинг 1-чорагида якунланади. Муҳандислик ишларнинг тўлиқ ҳажми эса 2019 йил якунига қадар давом этади.