Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Россиянинг "Аэрофлот" авиакомпаниясига тегишли SU1971 рейси бўйича Фарғона — Москва йўналишида парвоз қилаётган самолёт йўловчилардан бирининг саломатлиги ёмонлашгани сабабли Тошкент аэропортига мажбурий қўнди.
Uzbekistan Airports маълумотига кўра, экипаж захира аэродромига қўниш қарорини қабул қилган.
Boeing 737 самолёти маҳаллий вақт билан соат 22:11 да Тошкентга қўнган. 1954 йилда туғилган аёл ва унинг юклари самолётдан туширилган ҳамда инсульт шубҳаси билан пойтахтдаги тиббиёт муассасаларидан бирига етказилган.
Маҳаллий вақт билан соат 23:02 да самолёт ўз йўналиши бўйича Москвага парвозни давом эттирган.