Валюта курслари 22/11/2024
$1 – 12844.21
UZS – -0.09%
€1 – 13508.26
UZS – -0.46%
₽1 – 127.35
UZS – -0.63%
Қидириш
Ўзбекистон 07/05/2024 Адлия вазирлигининг 2024 йил 1-чоракдаги фаолияти сарҳисоб этилди
Адлия вазирлигининг 2024 йил 1-чоракдаги фаолияти сарҳисоб этилди

Жорий йил 7 май куни Адлия вазирлигининг ҳайъат мажлиси видеоконференцалоқа шаклида ўтказилиб, унда адлия органлари ва муассасаларининг раҳбар ва масъул ходимлари иштирок этди, бу хакда Адлия вазирлиги жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабар беради.

Ҳайъат мажлисида 2024 йилнинг 1-чораги давомида амалга оширилган ишлар, йўл қўйилган камчиликлар ва келгусидаги вазифалар, муҳокама қилинди.

Йиғилишда норма ижодкорлиги, ҳуқуқий ва давлат хизматлари кўрсатиш, мурожаатлар билан ишлаш, очиқлик сиёсати ва бошқа соҳалар кесимида таҳлилий маълумотлар келтирилди.

Хусусан, 501 та норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси ҳуқуқий экспертизадан ўтказилиб, ташаббус билан 63 та лойиҳа ишлаб чиқилди.

Жойларда 128 мингдан зиёд ҳуқуқий тарғибот тадбири ўтказилди.

Келиб тушган 35 493 та мурожаатдан 76 фоизи қонуний ҳал этилиб, фуқаро ва тадбиркорлар манфаатида киритилган таъсир чоралари натижасида 538 млрд. сўмдан ортиқ пул маблағи ундириб берилди.

Давлат органларининг 13,6 мингдан зиёд ноқонуний ҳужжатлари беқор қилиниб, қўпол қонунбузилиши ҳолатларига йўл қўйган 812 нафар айбдор шахслар интизомий ҳамда 1 371 нафар айбдор мансабдор шахслар маъмурий жавобгарликка тортилди.

Давлат хизматлари марказлари томонидан аҳолига 4,3 млн.дан ортиқ хизматлар кўрсатилиб, хизмат кўрсатиш жараёни ва босқичлари соддалаштирилиши натижасида ўртача хизмат кўрсатиш вақти 7,5 дақиқани ташкил этмоқда.

Юридик хизмат марказлари томонидан давлат ташкилотларининг 1,76 млн.дан зиёд ҳужжат лойиҳалари бўйича ҳуқуқий хулосалар берилди.

Шу билан бирга, соҳадаги айрим муаммолар мавжудлиги, жумладан, мурожаатлар билан ишлашда айрим раҳбарларнинг қатъиятсизлиги 
ва ҳуқуқни қўллаш соҳасидаги муаммоларни ҳал этишда тизимли ёндашувдаги айрим камчиликлар мавжудлиги таъкидланиб, уларнинг бартараф қилиш бўйича тегишли чора-тадбирлар белгиланди.

Йиғилиш якунида, Вазир томонидан бир қатор вазифалар белгилаб берилди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг