Валюта курслари 22/11/2024
$1 – 12844.21
UZS – -0.09%
€1 – 13508.26
UZS – -0.46%
₽1 – 127.35
UZS – -0.63%
Қидириш
Ўзбекистон 16/07/2024 Адлия вазирлиги ва Буюк Британиянинг Интеллектуал мулк идораси ўртасида илк маротаба ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум имзоланди
Адлия вазирлиги ва Буюк Британиянинг Интеллектуал мулк идораси ўртасида илк маротаба ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум имзоланди

Жорий йилнинг 12 июль куни Швейцариянинг Женева шаҳрида адлия вазири ўринбосари М.Икрамов ҳамда Буюк Британия Интеллектуал мулк идораси бош директори Адам Уилямс интеллектуал мулк ҳуқуқлари соҳаси бўйича ҳамкорлик тўғрисидаги англашув меморандумини имзолади. 

Меморандум 2024-йилнинг 9-17 июль кунлари Бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилотига ( BIMT) аъзо давлатлар Бош ассамблеяси йиғилишининг 65-сессияси доирасида тузилди. 

Буюк Британиянинг Интеллектуал мулк идораси Фан, инновация ва технологиялар вазирлиги ҳузурида ташкил этилган бўлиб, BIMT билан тўғридан тўғри фаолият олиб борувчи махсус патент идораси ҳисобланади. 

Идора интеллектуал мулк объектларига бўлган ҳуқуқларнинг муҳофаза этилишини таъминлаш, қонун ҳужжатларига мувофиқ интеллектуал мулки соҳасидаги давлат сиёсатини юритишда таклифлар ишлаб чиқиш, интеллектуал мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни ҳимоя қилиш соҳасида ахборот фаолиятини амалга ошириш, мутахассисларни тайёрлаш (қайта тайёрлаш) ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш, интеллектуал мулк обектларига бўлган ҳуқуқларни муҳофаза қилиш бўйича халқаро мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш каби вазифаларни амалга оширади.

Ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум қонунчилик соҳасида маълумот алмашиш ҳамда интеллектуал тизимдаги ривожланиш тенденциялари, интеллектуал мулк обектларини муҳофаза ва ҳимоя қилиш соҳасида тажриба алмашиш ҳамда кадрларни семинар-тренинглар, конференциялар ва бошқа тадбирлар ташкиллаштирган ҳолатда қайта тайёрлаш бўйича ҳамкорлик қилишни назарда тутади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг