Валюта курслари 08/11/2024
$1 – 12809.05
UZS – 0.17%
€1 – 13765.89
UZS – 0.09%
₽1 – 130.56
UZS – 0.22%
Қидириш
Ўзбекистон 01/06/2024 Адлия вазирлиги Европа комиссиясининг «Твиннинг» дастури доирасида қонунчиликни ихчамлаштириштиради
Адлия вазирлиги Европа комиссиясининг «Твиннинг» дастури доирасида қонунчиликни ихчамлаштириштиради

Бугунги кунда Адлия вазирлиги томонидан миллий қонунчиликни ихчамлаштириш, шу жумладан, аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари учун қулай бўлган норматив-ҳуқуқий базани яратиш мақсадида маҳаллий ва халқаро экспертлар билан ҳамкорликда тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, олиб борилган музокаралар натижасида Адлия вазирлиги ва Европа комиссияси ўртасида миллий қонунчиликни тизимлаштириш, аҳолининг кенг қатлами томонидан қонунчилик ҳужжатларидан фойдаланишни янада осонлаштириш мақсадида Ўзбекистонда қонунчиликни тизимлаштириш ҳамда тартибга солиш таъсирини баҳолаш йўналишларида комиссиянинг “Твиннинг” (Twinning) дастурини амалга ошириш ишлари бошланди.

«Твиннинг» (Twinning) дастурини самарали амалга оширилишини ташкил этиш мақсадида жорий йилнинг 28-31 май кунлари дастур вакиллари ташриф буюрди. Адлия вазирлиги Қонунчилик департаменти бошлиғи ва масъул ходимлари, шунингдек Комиссия экспертлари, жумладан Германия, Латвия давлатлари мутахассислари иштирокида жорий йилда Ўзбекистонда “Твиннинг” дастури доирасида амалга ошириладиган ишлар муҳокама қилинди. 

Учрашув давомида вазирлик ходимлари томонидан халқаро экспертлар Ўзбекистонда норма ижодкорлиги жараёнлари, жумладан, қонунчилик ҳужжатлари лойиҳалари ёзилишидан тортиб, қабул қилингунга қадар бўлган жараён билан таништирилди.

Шу билан бирга, лойиҳа доирасида амалга ошириладиган ишлар, кутилаётган натижалар бўйича халқаро экспертларнинг тақдимотлари билан танишилди, уларнинг таклиф ва фикр-мулоҳазалари ўрганилди. Муҳокамалар натижасида «Твиннинг» дастурини амалга ошириш бўйича жорий йил учун тегишли иш режалар ишлаб чиқилди.

Хусусан, жорий йилда аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари тез-тез мурожаат қиладиган энг муҳим 17 та соҳа, жумладан, таълим, туризм, суғурта, экология ва бошқа соҳаларидаги қонунчилик ҳужжатларини тизимлаштириш режалаштирилмоқда.

Дастурни амалга ошириш натижасида 20 дан ортиқ соҳадаги 10 мингдан ортиқ қонунчилик ҳужжатлари тизимлаштирилади, қонунчилик ҳужжатларини тизимлаштириш ва тартибга солиш таъсирини баҳолаш бўйича давлат органлари ва ташкилотларининг масъул ходимларининг малака ва кўникмалари оширилади, бу борада махсус услубиётлар ишлаб чиқилади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг