Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Ўзбекистон 12/02/2024 Адлия вазирлиги: 20 кун давомида 19 872 нафар шахслар тегишли ҳужжатларга эга эмаслиги ҳолатлари аниқланди
Адлия вазирлиги: 20 кун давомида 19 872 нафар шахслар тегишли ҳужжатларга эга эмаслиги ҳолатлари аниқланди

Бу ҳақда Адлия вазирлиги томонидан ўтказилган матбуот анжумани маълум қилинди.Тадбирда Адлия вазирлиги томонидан давлат хизматлари йўналишида амалга оширилган ишлар ва «Ҳеч бир шахс ҳужжатсиз қолмайди» ҳуқуқий акцияси ҳақида батафсил маълумот берилди.

I. Давлат хизматлари марказлари йўналишида.

Хусусан, 2023 йилда Марказлар орқали 77 турдаги янги хизматларни кўрсатиш жорий этилиб, жами 335 тага етказилди. 2022 йилда Марказлар орқали 258 турдаги хизматлари кўрсатилган. 2024 йилда эса уларнинг сонини 400 тага етказиш режалаштирилган.

2023 йилда Марказлар орқали 13,2 млн дан ортиқ давлат хизматлари кўрсатилди, шундан 9,3 млн.дан ортиғи (70,8 %) Марказлар орқали, 3,8 млн.дан ортиғи (29,2 %) онлайн тарзда кўрсатилди. 

Ўртача хизмат кўрсатиш вақти 1 дақиқадан 10 дақиқагача, ўртача кутиш вақти 20 дақиқани ташкил этди.
– энг кўп кўрсатилган 29 та хизматлар (9 млн.дан ортиқ) “3 қадам” тамойили асосида соддалаштирилиб, сўраладиган маълумотлар 225 тадан  99 тага, ариза юбориш учун сарфланадиган вақт 76 дақиқадан 22 дақиқага қисқартирилди. 2024 йилда барча хизматларни “3 қадам” тамойили асосида соддалаштириш режалаштирилган.

48 та давлат хизматларини кўрсатиш жараёнлари соддалаштирилди (BPR). 2024 йилда яна 100 та давлат хизматини кўрсатиш жараёнларини соддалаштирилади.

2 турдаги проактив ва 11 турдаги композит хизматлар кўрсатилиши йўлга қўйилди (жами: проактив-4 та, композит-31 та).

35 та норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳалари ишлаб чиқилди, 46 та давлат хизматини кўрсатиш бўйича маъмурий регламентлар қабул қилинди ва 37 та давлат хизматларини кўрсатиш жараёнлари тизимлаштирилди ва Вазирлар Маҳкамасининг 2 та қарори билан тартибга солиниши йўлга қўйилди.

II. ДХМ биноларини аҳолига қулай масканга айлантириш борасида.
– 2023 йилда Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоят марказларида хизматларни “осон”, “ўрта” ва “мураккаб” тоифаларга ажратган ҳолда кўрсатиш йўлга қўйилди. 2024 йилда 40 та Марказларда ихтисослаштириш жорий этилади.

III “Ҳеч бир шахс ҳужжатсиз қолмайди” ҳуқуқий акцияси ўтказилмоқда.

Адлия вазирлиги ва унинг тизимидаги ташкилотлар томонидан ўтказилаётган сайёр қабуллар ҳамда келиб тушаётган мурожаатлар таҳлил қилинганда айрим фуқароларнинг туғилиши қайд этилмаганлиги натижасида шахсини тасдиқловчи ҳужжатларга эга эмаслиги кўплаб муаммоларга сабаб бўлаётганлиги аниқланди.
Фуқароларда ўзининг шахсига доир ҳужжатларининг мавжуд эмаслиги уларнинг жамиятда тўлақонли муносабатга кириша олмаслигига, ўзининг қонун билан белгиланган ҳуқуқ ва эркинликларидан тўла даражада фойдаланиш имкониятининг чекланишига сабаб бўлган.

Ҳуқуқий акцияда:
– туғилиши қайд этилмаган ва фуқаролик паспорти ёки ID-картаси мавжуд бўлмаган шахсларга туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома ва шахсини тасдиқловчи ҳужжатларни расмийлаштириш;
– ҳуқуқий муаммоси мавжуд ёки ҳуқуқий ёрдамга муҳтож аҳолига амалий ёрдам кўрсатиш;
– рўйхатдан ўтказилмаган тадбиркорлик субъектларини ёки давлат рўйхатидан ўтказилмаган кўчмас мулкларини рўйхатдан ўтказишга кўмаклашиш ва бошқа хизматларни кўрсатиш назарда тутилган.

Ҳуқуқий акция доирасида дастлабки 20 кун давомида 19 872 нафар шахслар тегишли ҳужжатларга эга эмаслиги ҳолатлари аниқланди.

Улардан, 16144 нафар шахсларга тегишли ҳужжатлар расмийлаштириб берилди, Хусусан, 609 нафарининг туғилиши қайд этилиб гувоҳнома берилган бўлса, 2 665 нафарига туғилганлик ҳақида такрорий гувоҳнома расмийлаштирилди, 1 232 нафар қонуний никоҳдан ўтмасдан яшаб келаётган фуқароларнинг никоҳи қонуний равишда қайд этиб берилди.

Шунингдек, 249 124 нафар шахсларга электрон рақамли имзо бериш, “Mobile-ID” дан рўйхатдан ўтказиш, кадастр паспортини шакллантириш ва бошқа турдаги давлат хизматлари сайёр шаклда кўрсатилди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг