Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Ўзбекистон 20/12/2023 Адлия вазири ёш ҳуқуқшунослар билан учрашади
Адлия вазири ёш ҳуқуқшунослар билан учрашади

Адлия вазири Акбар Тошқуловнинг Тошкент давлат юридик университети талабалари, университет қошидаги академик лицей ҳамда Адлия вазирлиги юридик техникумлар ўқувчилари билан очиқ мулоқоти бўлиб ўтди.

Мазкур мулоқот “Рақамлаштириш даврида ҳуқуқ соҳадаги замонавий чақириқлар” мавзусидаги Ёш ҳуқуқшунослар форуми доирасида ўтказилди.

Гибрид (онлайн ва анъанавий) шаклда ташкил этилган очиқ мулоқотда 500 нафардан ортиқ ёш ҳуқуқшунослар иштирок этди.

Очиқ мулоқотда А.Тошқулов ўзининг ҳаётий тажрибалари билан ўртоқлашди.

Вазир ўз нутқида мамлакатимизда малакали кадрлар, хусусан, профессионал ҳуқуқшуносларни тайёрлаш борасида қилинаётган ишлар хусусида сўз юритиб, давлатни тараққиётга етакловчи авлодлар алмашинуви рўй бериши учун таълимга алоҳида эътибор қаратилиши лозимлигини, бизнинг ёшлар ҳам дунёнинг етакчи компанияларида фаолият олиб бориб, янги оламшумул корпорацияларга асос солиши кераклигини таъкидлади. Шу билан бирга ҳар бир иқтисоди ривожланган давлатнинг орқасида кўринмас фундамент – институтлар, қонунлар туришини, қонун ҳамма нарсага тарози бўлиб хизмат қилишини, у адолат мезони, давлатнинг виждони, стандарти ва ўлчови эканини қайд этди.

Шунингдек, А.Тошқулов барча соҳалар қатори ҳуқуқ соҳасида ҳам кун сайин янгидан янги муаммо ва вазифалар пайдо бўлаётганини, ҳуқуқ соҳаси фақат қонунлар ва қарорлар йиғиндиси эмас, балки жамият тузилишини шакллантирадиган тирик ва нафас олувчи куч эканини ҳамда юридик касбнинг муҳим жиҳатларидан бири унинг адолатга содиқлигида эканини айтиб ўтди.

Форум доирасида иштирокчилар рақамлаштириш ва ҳуқуқ, адлия тизимида ишлаш тартиби, ёш ҳуқуқшунослар учун керак бўладиган кўникмалар ҳақида фойдали маълумотларга эга бўлди.

Очиқ мулоқот давомида Адлия вазири талабалар ва ўқувчиларнинг саволларига батафсил жавоб берди.

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг