Ўзбекистон Адлия вазирлиги делегацияси БААдаги хизмат сафари чоғида БАА ҳукумат ишлари биносида адлия вазири А.Тошқулов БАА Вазирлар Маҳкамаси ижрочи директори Салим Ал Шоами билан учрашди. Томонлар ҳар икки давлатдаги давлат хизматлари кўрсатиш соҳасида эришилган ютуқлар муҳокама қилишди.
Учрашувнинг дастлабки қисмида БАА томони Адлия вазирлигининг давлат хизматлари соҳасидаги фаолияти билан яқиндан таништирилди.
Маълумот учун, Амирликлар 2017 йилда бошланган сунъий интеллект стратегиясига мувофиқ, дунёда биринчилардан бўлиб давлат хизматлари ва маълумотларни таҳлил қилишда тўлиқ сунъий интеллектни жорий қилишни мақсад қилган.
Ҳар бир давлат хизматларида сирли мизож йўлга қўйилганлиги, бунда махсус илова асосида хизмат кўрсатилгандан сўнг, мижозларга эслатма юборилиб, берилган хизматларга баҳо бериши сўралиши ва олинган маълумот таҳлил қилиниши айтилди.
Бундан ташқари, давлат хизматлари марказида мижозларинг кайфияти, қанча вақт сарфлангани, қайси хизматлардан кўпроқ ва қаерда фойдаланаётганига оид маълумотлар сунъий интеллект томонидан таҳлил қилиниши ва статистик маълумот тайёрланиши сўзлаб берилди.
Ўз навбатда, А.Тошқулов томонидан Ўзбекистонда ушбу соҳада олиб борилаётган ислоҳотлар, жумладан давлат хизматларини кўрсатишни соддалаштириш ва ихчамлаштириш,
e-имзо ва Face-ID жорий қилиш, онлайн нотариал ҳаракатлар сонини ошириш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида батафсил маълумот берилди.
Салим Ал Шоами Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги билан БАА ҳукумати ва Ўзбекистон Адлия вазирлиги ўртасида онлайн хизматлар сифатини оширишда қўлланиладиган методлар юзасидан тажриба алмашишда яқиндан ҳамкорлик қилишга тайёрлигини билдирди.
Вазир А.Тошқулов юқорида қайд этилган таклифларни қўллаб-қувватлаб, ушбу йўналишларда амалий ҳамкорлик қилишга тайёрлигини маълум қилди.
Учрашув якунида томонлар давлат хизматлари соҳасида ўзаро тажриба алмашиш ҳамда малака ошириш тадбирларини йўлга қўйишга келишилди.