Валюта курслари 08/11/2024
$1 – 12809.05
UZS – 0.17%
€1 – 13765.89
UZS – 0.09%
₽1 – 130.56
UZS – 0.22%
Қидириш
Ўзбекистон 07/06/2024 Адлия вазири Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар адлия вазирларининг навбатдаги ўн биринчи йиғилишида иштирок этди
Адлия вазири Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар адлия вазирларининг навбатдаги ўн биринчи йиғилишида иштирок этди

Жорий йилнинг 6-июн куни, адлия вазири А.Тошқулов онлайн тарзда ўтказилган ШҲТга аъзо давлатлар адлия вазирларининг навбатдаги йиғилишида иштирок этди.

Вазир мамлакатимизда амалга оширилаётган адлия ва ҳуқуқ соҳасидаги ислоҳотлар ҳамда қонун устуворлигини таъминлаш борасида кўрилаётган чоралар, шунингдек, ШҲТга аъзо давлатлар ўртасида ҳамкорлик истиқболлари борасида нутқ сўзлади.
 
Тадбирда Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Россия, Ҳиндистон, Эрон, Покистон, Хитой, Беларус адлия вазирлари ҳамда ШҲТ бош котиби ўринбосари маъруза билан иштирок этдилар. 

ШҲТга аъзо давлатлар адлия вазирларининг навбатдаги мажлисида аъзо давлатлар Адлия вазирликлари фаолиятидаги янги ўзгаришлар ҳамда ШҲТга аъзо давлатлар Адлия вазирликлари ўртасида ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди. 

Йиғилиш давомида ШҲТга аъзо давлатлар адлия вазирликларининг юридик хизмат ва суд-экспертиза фаолиятига доир экспертлар ишчи гуруҳларининг 2024–2026-йилларга мўлжалланган чора-тадбирлар режалари тасдиқланди. Шунингдек, ШҲТга аъзо давлатлар адлия вазирларининг навбатдаги йиғилишини ташкиллаштирувчи давлатни ҳамда санасини белгиланди.

Тадбир якунида кун тартибидаги масалалар юзасидан томонларнинг умумий келишувларини акс эттирувчи қўшма баёнот имзоланди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг