Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Ўзбекистон 11/12/2023 Адлия вазири ўринбосари USAID Ўзбекистондаги миссиясининг янги тайинланган директори билан учрашди
Адлия вазири ўринбосари USAID Ўзбекистондаги миссиясининг янги тайинланган директори билан учрашди

2023 йил 11 декабрь куни адлия вазири ўринбосари Музраф Икрамов билан АҚШ Халқаро тараққиёт агентлигининг (USAID) Ўзбекистондаги миссиясининг янги тайинланган директори Дэвид Хофман ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Учрашув бошида М. Икрамов Дэвид Хофманни тайинлов билан табриклаб, Ўзбекистондаги миссиясини амалга оширишда муваффақиятлар тилади. 

USAID миссиясининг янги раҳбари ташкил қилинган учрашув учун миннатдорчилик билдириб, Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар натижасида катта ўзгаришлар юз бераётганлигини, Адлия вазирлиги ҳам амалга оширилаётган ислоҳотларда фаол иштирок этиб, уларни ҳуқуқий таъминлаб бораётганлигини таъкидлади. 

Учрашув давомида М. Икрамов мехмонни вазирлик тизими, вазифалари ва фаолиятининг асосий йўналишлари билан, шунингдек ҳуқуқий соҳада сўнгги йилларда амалга оширилаётган ислоҳотлар ва келгусидаги режалар билан таништирди.

Шунингдек, USAID билан адлия ва ҳуқуқ соҳасида ўзаро манфаатли ҳамкорлик йўлга қўйилганлиги, хусусан, ҳамкорликда “Ҳуқуқий ислоҳотлар” дастури самарали амалга оширилиб келинаётганлиги тўғрисида тўхталиб ўтилди.

Дўстона ва конструктив руҳда ўтган учрашувда томонлар адлия ва ҳуқуқ соҳасининг бошқа йўналишларида ҳам ҳамқорликни кучайтиришга, жумладан, маҳаллий давлат ҳокимиятини ривожлантириш лойиҳасини самарли амалга оширишга тайёр эканликларини таъкидладилар.

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг