Валюта курслари 22/11/2024
$1 – 12844.21
UZS – -0.09%
€1 – 13508.26
UZS – -0.46%
₽1 – 127.35
UZS – -0.63%
Қидириш
Ўзбекистон 06/06/2024 Адлия органлари ва муассасалари ходимларининг ножўя хатти-ҳаракатлари юзасидан жами 117 та мурожаат ва хабарлар келиб тушди
Адлия органлари ва муассасалари ходимларининг ножўя хатти-ҳаракатлари юзасидан жами 117 та мурожаат ва хабарлар келиб тушди

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Адлия вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Севара Ўринбоева маълум қилди.

I. Коррупцияга қарши курашиш бўйича адлия органлари ва муассасаларининг фаолиятини такомиллаштириш соҳасида ўтган давр мобайнида:

Ўтказилган ўрганишлар натижасида аниқланган камчиликларнинг келгусида олдини олиш юзасидан электрон тизимларни такомиллаштириш ва рақамлаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқилиб тегишли чоралар кўрилди.

Жумладан,
 - хизмат кўрсатиш йўналишидаги тузилмаларда ўтказилган назорат тадбирлари бўйича электрон платформани шакллантириш ва мониторинг қилиб бориш таклифи берилиб ҳозирда шакллантириш ишлари амалга оширилмоқда.
 - law.ijro.uz тизимида ходим томонидан қонунчиликнинг аниқ асоси изоҳ бандида қайд қилинмаса ҳужжатларга салбий ҳулоса бериш имкониятини чеклаш чоралари кўрилди.
 - ходим билан меҳнат шартномаси бекор қилинганлиги ҳақидаги буйруқ тасдиқланганда ушбу лавозим HR-менежмент тизимида автоматик тарзда вакант лавозимлар реестрига ўтиши ва Низомда белгиланган муддатларга кўра танловга қўйилиш имкониятини яратилди.

II. Адлия органлари ва муассасаларида коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни профилактика қилиш ва уларга қарши курашиш соҳасида:

1. Наманган вилояти адлия бошқармаси, Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятида коррупцияга қарши курашиш соҳасига оид қонун ҳужжатларига риоя қилиниши бўйича комплаенс текшируви ўтказилди. Текшириш натижасига кўра йўл қўйилган қонунбузилиш ҳолатлари бўйича 27 нафар ходимга нисбатан тегишли жазо чоралари қўлланилди. Шунингдек, ҳудудларда 20 дан ортиқ ўрганиш тадбирлари амалга оширилди. Ўрганишлар натижасида аниқланган камчиликларга келгусида йўл қўймаслик борасида 110 нафар ходим билан профилактик суҳбатлар ўтказилди.

2. Адлия органлари ва муассасаларининг вакант лавозимларига топширган номзодлар ҳужжатларини комплекс ўрганишда тизимда йўл қўйилаётган камчиликлар ва муамоллар юзасидан барча ҳудудий адлия органларига тегишли кўрсатмалар берилди.

3.Ҳудудий адлия органлари ва муассасаларига танлов асосида вакант лавозимларга ҳужжат топширган 1640 та номзодлар бўйича комплекс текширишлар ўтказилди.5. Adliya vazirligiga o’tgan davr davomida aloqa каналлари орқали адлия органлари ва муассасалари ходимларининг ножўя хатти-ҳаракатлари юзасидан жами 117 та мурожаат ва хабарлар келиб тушган . 

Мазкур мурожаатлар ва хабарларни ўрганиб чиқиш натижасида 44 нафар ходимга нисбатан интизомий жазо чораси қўлланилган, жумладан 9 нафар ходим билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинган ва 35 нафар ходимга хайфсан ва жарима интизомий чоралари қўлланилган, шунингдек 112 нафар ходим билан профилактик суҳбатлар ўтказилган.

III. Коррупцияга қарши курашишга оид тренинглар ўтказиш
 - 2024-yilning 1-choragi davomida korrupsiyaga qarshi kurashish sohasida boshqa vazirlik va idoralar bilan hamkorlikda tashkillashtirilgan 20 dan ortiq yigʻilish va forumlarda mas’ul xodimlarning faol ishtiroki ta’minlandi;
 - korrupsiyaga qarshi kurashish boʻyicha qabul qilingan normativ-huquqiy hujjatlar asosida oʻquv materiallar takomillashtirildi.

IV. Коррупцияга қарши курашиш бўйича фаолиятни амалга оширувчи ва иштирок этувчи давлат органлари ва ташкилотлари билан ҳамкорликни олиб бориш соҳасида:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Коррупцияга қарши курашиш фаолиятини самарали ташкил этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2021 йил 6 июлдаги ПҚ–5177-сон қарорига асосан 2021 йил 1 октабрдан бошлаб коррупцияга қарши ички назорат тизимини йўлга қўйиш бўйича давлат органлари ва ташкилотларига (Рақамли технологиялар вазирлиги; Радио алоқа, радиоэшиттириш ва телевидиния маракзи; “Навоиюран” ДУК; Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси; “Олмалиқ КМК” АЖ ва Саноат қурилиш банки.) амалий кўмак бериб келинмоқда.

Коррупцияга қарши курашиш соҳасида яна бир янгилик. Ҳуқуқни қўллаш амалиётида манфаатлар тўқнашувини олдини олиш ва тартибга солиш мақсадида Адлия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган “Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида”ги Қонун Президент томонидан имзоланди.

Мазкур Қонун манфаатлар тўқнашуви билан боғлиқ муносабатларни тўғридан тўғри тартибга солишга қаратилган. 

Қонунда қуйидагилар белгиланган:

манфаатдорликка йўл қўймаслик, мавжуд манфаатлар тўқнашуви тўғрисида хабар бериш, шахсий манфаатларини кўзлаб бошқаларни ҳаракат (ҳаракатсизликка) мажбурламаслик бўйича ходимларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари;

Бунда манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги ахборотни ходимлар томонидан ошкор этиш икки шаклда, яъни мавжуд манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги хабарнома бериш ва эҳтимолий манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги декларация тўлдириш орқали амалга оширилади.

ходимга алоқадор шахслар давлат органи ёки бошқа ташкилот билан муносабатларга киришганда манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш бўйича декларация тўлдириш мажбуриятлари белгиланди.

Манфаатлар тўқнашуви билан боғлиқ муносабатларни давлат томонидан тартибга солишда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги махсус ваколатли давлат органи сифатида белгиланди.

Ўз навбатида, давлат ташкилотлари, уларнинг одоб-ахлоқ комиссиялари, коррупцияга қарши ички назорат тузилмалари ва кадрлар билан ишлаш бўлинмалари манфаатлар тўқнашуви билан боғлиқ муносабатларни тартибга солишда ички назорат вазифаларини амалга оширади.

Манфаатлар тўқнашувини бир қатор ахборот манбааларидан аниқлаш йўли билан амалга ошириш белгиланди. Мисол учун: тижорат ташкилотларининг аффилланган шахслари ва якуний наф олувчилари (бенефициарлари) рўйхатларидан; “Ягона миллий меҳнат тизими” Қимматли қоғозлар марказий депозитарийсидан ва бошқалар.

Манфаатлар тўқнашуви вазиятларини тартибга солиш бўйича бир қатор чоралар белгиланди. Мисол учун, коллегиал орган таркибидан ихтиёрий равишда ўзини ўзи рад этиши орқали ёки мажбуран четлаштириш чораларини кўриш орқали манфаатлар тўқаншувининг олди олинади.

Давлат органлари ва ташкилотларида манфаатлар тўқнашувини ҳисобга олиш реестри юритилади. Унда хабар берилган, аниқланган ҳамда тартибга солинган манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги маълумотлар киритиб борилади.

Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида хабар бермаганлик учун базавий ҳисоблаш миқдорининг уч бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима белгиланди. 

Агарда ушбу хатти-ҳаракатлар бир йил давомида такроран содир этиладиган бўлса беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима қўлланилишига сабаб бўлади.

Шунингдек, мансабдор шахслар томонидан мавжуд ёки эҳтимолий манфаатлар тўқнашувини тартибга солиш юзасидан чоралар кўрмаганлик учун базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима белгиланди.

Агарда ушбу хатти-ҳаракатлар бир йил давомида такроран содир этиладиган бўлса, ўн бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима қўлланилишига сабаб бўлади.

Бунда маъмурий баённома расмийлаштириш билан боғлиқ вазифалар Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан амалга оширилади.

Бундан ташқари, коррупция ва манфаатлар тўқнашувига йўл қуйилган ҳолда тузилган битимлар суд тартибида ҳақиқий эмас деб топилади ҳамда битим бўйича барча олинган фойда давлат даромадига ўтказилади.

Қонун қабул қилинган кундан 6 ой ўтгач кўчга киради.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг