Валюта курслари 10/01/2025
$1 – 12940.44
UZS – -0.17%
€1 – 13336.42
UZS – -0.31%
₽1 – 126.85
UZS – 2.56%
Қидириш
Спорт 10/01/2025 Абдуқодир Хусанов “Манчестер Сити”га €50 млн эвазига ўтишга яқин турибди

Абдуқодир Хусанов “Манчестер Сити”га €50 млн эвазига ўтишга яқин турибди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Англиянинг “Манчестер Сити” клуби Франциянинг “Ланс” жамоасидан ҳимоячи Абдуқодир Хусановни €50 млн (бонусларни ўз ичига олган ҳолда) эвазига сотиб олишга яқин, деб хабар беради Sky Germany мухбири Патрик Бергер.

20 ёшли ҳимоячи, Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси, футбол оламида энг истиқболли ёш ўйинчилардан бири ҳисобланади ва инглиз клубига ўтишга тайёр.

Хусановнинг трансфери 2025 йил январ ойида “шаҳарликлар” томонидан амалга ошириладиган илк харид бўлади.

Жамоанинг асосий ҳимоячилари Рубен Диаш, Натан Аке, Жон Стоунз ва Мануэль Аканджи жароҳат олгани сабабли, Пеп Гвардиола қўл остидаги клуб ҳимоячисини кучайтириш бўйича чора кўришга мажбур.

Гвардиоланинг айтишича, жамоага кучли марказий ҳимоячи зарур, ва Хусановни сотиб олиш бу муаммони ҳал этиши мумкин.

Шунингдек, “Сити”нинг кейинги трансфер мақсади Франкфуртнинг “Айнтрахт” жамоасидан ҳужумчи Омар Мармуш бўлиши мумкинлиги хабар қилинмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Абдуқодир Хусанов 2023 йилда Беларуснинг “Энергетик-БГУ” клубидан “Ланс”га ўтган. У 1-лигада 31 та ўйин ва Ўзбекистон терма жамоаси сафида 18 та учрашув ўтказиб, Европада тезкор равишда ўзини намоён қилди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг