Валюта курслари 19/11/2024
$1 – 12825.01
UZS – 0.1%
€1 – 13552.19
UZS – 0.15%
₽1 – 128.62
UZS – 0.19%
Қидириш
Ўзбекистон 15/12/2016 Абдулазиз Камилов ЙХҲТ ДИИҲБ кузатиш бўйича миссияси раҳбари билан учрашди
Абдулазиз Камилов ЙХҲТ ДИИҲБ кузатиш бўйича миссияси раҳбари билан учрашди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2016-йилнинг 14-декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюросининг (ЙХҲТ ДИИҲБ) Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини кузатиш бўйича миссияси раҳбари, Элчи Петер Ёхан Тейлер билан учрашди. Бу ҳақда ЎзР ТИВ Матбуот хизмати хабар беради.

Суҳбат давомида 36 давлатнинг 193 вакили, жумладан 20 та узоқ ва 150 та қисқа муддатли кузатувчилардан ташкил топган Миссиянинг Ўзбекистондаги фаолияти, шунингдек мамлакатимиз ва ЙХҲТ ДИИҲБ ўртасидаги муносабатлар, жумладан сайлов қонунчилигини янада такомиллаштириш масалалари бўйича ҳамкорликнинг истиқболлари тўғрисида фикр алмашилди.

Элчи Петер Тейлер Ўзбекистон томонини сайлов кампаниясининг якунланганлиги ва бугун Олий Мажлис палаталарининг қўшма мажлисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг қасамйод қилиш тантанали маросими бўлиб ўтганлиги билан табриклади ҳамда Миссия фаолияти давомида кўрсатилган кўмак учун миннатдорчилик билдирилди.

Суҳбатда Миссия раҳбари ўринбосари Полина Мария Лемос ва эксперт Стефан Сзвед қатнашди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг