Валюта курслари 24/09/2024
$1 – 12747.29
UZS – 0.14%
€1 – 14158.42
UZS – -0.35%
₽1 – 137.27
UZS – -0.14%
Қидириш
Ўзбекистон 18/03/2017 Абдулазиз Камилов ЙХҲТ ДИИҲБ директорини қабул қилди
Абдулазиз Камилов ЙХҲТ ДИИҲБ директорини қабул қилди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2017 йилнинг 17 март куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бюроси директори Миҳаэл Георг Линкни қабул қилди. У ЙХҲТ ДИИҲБнинг мамлакатимизга ташриф буюрган делегациясига бошчилик қилмоқда. Бу ҳақда ЎзР ТИВ Матбуот хизмати хабар беради.

Музокаралар давомида Ўзбекистон ва ЙХҲТ ДИИҲБ ўртасидаги ҳамкорлик масалалари юзасидан фикр алмашилди.

Қайд этилганидек, ўтган йили навбатдан ташқари бўлиб ўтган Ўзбекистон Президенти сайловини мониторинг қилиш учун таркибида узоқ муддатли ва қисқа муддатли кузатувчилари бўлган ДИИҲБнинг тўлиқ делегацияси иштирок этди. Миссия учун барча шароитлар яратилиб, сайлов жараёнини тўлиқ кузатиш учун уларга барча давлат органлари, фуқаролик жамияти институтлари ва сайлов участкаларида бўлиш имкони яратилди.

Ўзбекистон сайлов тизимини мустаҳкамлаш ва мукаммаллаштириш масалаларида ҳамда бошқа истиқболли йўналишларда конструктив ҳамкорликни давом эттиришдан томонлар манфаатдор эканлигини тасдиқланди.

Учрашувда ЙХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалари координатори Жон С.МакГрегор иштирок этди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг