Валюта курслари 22/11/2024
$1 – 12844.21
UZS – -0.09%
€1 – 13508.26
UZS – -0.46%
₽1 – 127.35
UZS – -0.63%
Қидириш
Ўзбекистон 01/08/2016 Абдулазиз Камилов Вашингтонга ташриф буюради
Абдулазиз Камилов Вашингтонга ташриф буюради
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2016-йилнинг 3-август куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов бошчилигида делегация Вашингтон шаҳрида «C5+1» шаклидаги вазирлар учрашувида иштирок этади. Бу ҳақда ЎзР ТИВ матюуот хизмати хабар беради.

Марказий Осиёнинг беш мамлакати ва АҚШ ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари «C5+1» доирасидаги ҳамкорликнинг амалий масалаларини муҳокама қилишади.

C5+1 формати 2015-йилда ташкил этилган. Сентябрь ойида Нью-Йоркда АҚШ давлат котиби Жон Керри Марказий Осиёдаги бешта мамлакатнинг ташқи ишлар вазирлари билан учрашув ўтказди. Ноябрь ойида АҚШ ва Марказий Осиёдаги бешта мамлакатнинг ташқи ишлар вазирлари Самарқандда учрашув ўтказишди ва Самарқанд декларациясини қабул қилишди.

Вашингтонда ўтказиладиган навбатдаги учрашув ўтган йилнинг ноябрь ойида АҚШ давлат котиби Жон Керрининг Марказий Осиёга қилган тарихий ташриф давомида Самарқандда бошланган музокараларнинг узвий давоми бўлади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг