Валюта курслари 27/09/2024
$1 – 12736.48
UZS – -0.17%
€1 – 14193.53
UZS – -0.52%
₽1 – 137.60
UZS – -0.33%
Қидириш
Ўзбекистон 20/12/2017 Абдулазиз Камилов ТИКА раҳбари билан учрашди
Абдулазиз Камилов ТИКА раҳбари билан учрашди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2017 йилнинг 18 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазир Абдулазиз Камилов Туркия ҳамкорлик ва мувофиқлаштириш агернтлиги (ТИКА) Президенти Сердар Чам бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. Бу ҳақда ЎзР ТИВ Матбуот хизмати хабар беради.

Суҳбат давомида Ўзбекистон-Туркия молуқотида кузатилаётган ижобий динамика қайд этилди.

Таъкидланганидек, икки давлат президентларининг Пекин, Остона, Нью-Йорк шаҳарларидаги самарали учрашувлари ўзаро манфаатли ҳамкорликни, аввало савдо-иқтисодий ва инвестицион соҳалардаги алоқаларни жадаллаштириш имконини яратди.

Музокараларда мамлакатимиз Президентининг 2017 йил 25-26 октябрь кунлари бўлиб ўтган Туркияга давлат ташрифи икки томон муносабатларида янги саҳифа очгани қайд этилди.

Олий даражада эришилган келишивлар, хусусан Ўзбекистоннинг Туркия агентлиги билан ҳамкорлигини фаоллаштириш бўйича битимларни тадбиқ этишнинг амалий масалалари муҳокама қилинди.

Учрашувда Туркия Элчиси Аҳмет Башар Шен иштирок этди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг