Валюта курслари 30/09/2024
$1 – 12715.42
UZS – -0.17%
€1 – 14190.41
UZS – -0.02%
₽1 – 137.00
UZS – -0.44%
Қидириш
Ўзбекистон 12/03/2019 Абдулазиз Камилов Султон Муҳаммад Аш-Шамисийни қабул қилди.
Абдулазиз Камилов Султон Муҳаммад Аш-Шамисийни қабул қилди.

Ташкент, Узбекистан (UzDaily.uz) –2019-йилнинг 12-март куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Ўзбекистон ва Бирлашган Араб Амирликлари ўртасидаги Савдо-иқтисодий ва техник ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссия йиғилишида иштирок этиш учун расмий делегация таркибида Тошкент шаҳрига келган БАА Ташқи ишлар ва халқаро ҳамкорлик вазири ўринбосари Султон Муҳаммад Аш-Шамисийни қабул қилди.

1-март куни Абу-Даби шаҳрида бўлиб ўтган икки давлат ташқи сиёсат идоралари раҳбарларининг музокаралари давоми сифатида сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестицион, туризм, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги давлатлараро ҳамкорликни янада ривожлантириш ҳамда муносабатларнинг шартномавий-ҳуқуқий асосини кенгайтириш истиқболлари муҳокама қилинди.

Суҳбат чоғида бўлажак икки томонлама учрашувларга тайёргарлик кўриш борасида фикр алмашилди.

Учрашувда БААнинг Ислом ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгашидаги раислиги бошланиши муносабати билан мазкур ташкилот доирасидаги ҳамда Афғонистонда тинчлик жараёнининг муҳим қисми бўлувчи йирик инфратузилма лойиҳаларини амалга оширишдаги ўзаро алоқаларга алоҳида эътибор қаратилди.

Манба: ТИВ расмий сайти.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг