Суҳбат чоғида икки томонлама муносабатларнинг, жумладан “Ўзбекистон – Евроиттифоқ” шаклидаги ҳамда кўп томонлама ташкилотлар доирасидаги ҳамкорликнинг долзарб масалалари юзасидан фикр алмашилди.
Л.Паризек Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган бизнес вакиллари иштирокидаги Ўзбекистон-Словакия давра суҳбати ва вазирликлараро сиёсий маслаҳатлашувларнинг учинчи раундини ижобий баҳолади.
Шунингдек, сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий ва бошқа соҳаларда ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва ривожлантиришдан икки томон ҳам бирдек манфаатдор эканлиги таъкидланди.
Қайд этилганидек, аввалроқ Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган ва 3-ноябр куни Самарқанд шаҳрида Словакия делегацияси иштирокида очиладиган “Мўжизавий Словакия” ҳамда “Словакия рассомларининг 1967-2013-йилларда Братиславадаги халқаро бенналда тақдирланган энг яхши асарлари” номли кўргазмалар икки мамлакатда ҳам маданий-гуманитар соҳалардаги алоқаларга қизиқиш ўсаётганидан далолат беради.
Музокараларда Словакия Элчиси Павол Иван иштирок этди.