Валюта курслари 20/11/2024
$1 – 12844.00
UZS – 0.15%
€1 – 13550.42
UZS – -0.01%
₽1 – 128.30
UZS – -0.25%
Қидириш
Ўзбекистон 09/02/2017 Абдулазиз Камилов Қувайт Давлати Бош вазирининг биринчи ўринбосари билан музокаралар ўтказди
Абдулазиз Камилов Қувайт Давлати Бош вазирининг биринчи ўринбосари билан музокаралар ўтказди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2017 йилнинг 8 февраль куни расмий ташриф билан Қувайтда бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Қувайт Давлати Бош вазирининг биринчи ўринбосари, Ташқи ишлар вазири шайх Сабаҳ ал-Холид ал-Ҳамад ас-Сабаҳ билан музокаралар ўтказди. Бу ҳақда ЎзР ТИВ Матбуот хизмати хабар беради.

Ўзбекистон ва Қувайт ташқи ишлар вазирликлари ўртасидаги сиёсий маслаҳатлашувларнинг биринчи раунди доирасидаги музокараларда икки томонлама ва халқаро кун тартибдаги бир қатор масалалари юзасидан батафсил фикр алмашилди.

Вазирлар Ўзбекистон ва Қувайтнинг ташқи сиёсат идоралари ўртасидаги амалий ҳамкорликни кенгайтириш, Ўзбекистон-Қувайт алоқаларини савдо, инвестиция ва бошқа соҳаларда ва истиқболли йўналишлардаги қўшма лойиҳаларни амалга оширишда изчил ривожлантириш йўлларини ишлаб чиқиш учун мунтазам равишда маслаҳатлашувлар ўтказишга тайёр эканликларини тасдиқладилар.

Ўзбекистон томони Тошкент шаҳрида “Таълим ва маърифат – тинчлик ва бунйодкорлик йўли” шиори остида бўлиб ўтган Ислом ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг 43-сессиясида Ўзбекистон раислигининг устувор йўналишларини қўллаб-қувватлагани учун Қувайт томонига миннатдорчилик билдирди.

А.Камилов Қувайт ТИВ Раҳбарини ўзига қулай вақтда Ўзбекистонга ташриф билан келишга таклиф қилди.

Учрашув якунларига кўра олий таълим ва илмий тадқиқотлар соҳасида ҳамкорлик тўғрисида Битим, дипломатик паспорт эгаларининг ўзаро визасиз сафарлари тўғрисида Битим ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Қувайтнинг араб иқтисодий тараққиёт фонди (ҚАИРФ) ўртасида ҳамкорлик бўйича ўзаро англашинув Меморандуми имзонланди. Мазкур Меморандум умумий қиймати 60 млн. АҚШ доллари бўлган ижтимоий лойиҳаларни келгуси йилларда молиялаштиришда ҚАИРФнинг иштироки кўзда тутади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг