Валюта курслари 30/09/2024
$1 – 12715.42
UZS – -0.17%
€1 – 14190.41
UZS – -0.02%
₽1 – 137.00
UZS – -0.44%
Қидириш
Ўзбекистон 29/03/2019 Абдулазиз Камилов Қозоғистоннинг мамлакатимиздаги янги элчисини қабул қилди
Абдулазиз Камилов Қозоғистоннинг мамлакатимиздаги янги элчисини қабул қилди

Ташкент, Узбекистан (UzDaily.uz) – 2019-йилнинг 29-март куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Қозоғистон Республикаси Фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинланган Дархан Сатибалдини қабул қилди.

Вазир Элчининг ишонч ёрлиқлари нусхаларини қабул қилар экан, уни юқори мансабга тайинлангани билан самимий табриклади ва мамлакатларимиз ва халқларимиз ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлаш йўлида унга муваффақиятлар тилади.

Суҳбат чоғида Ўзбекистон-Қозоғистон ҳамкорлигининг долзарб масалалари муҳокама қилинди.

Таъкидланганидек, биринчи Президент Нурсултон Назарбоев пойдевор қўйган Қозоғистондаги сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларга Ўзбекистонда ҳурмат билан қаралади.

Учрашувда турли даражадаги икки томонлама алоқалар жадвали ва кун тартиби, шунингдек, Ўзбекистонда Қозоғистон йилини ўтказиш билан боғлиқ масалалар кўриб чиқилди.

Манба: ТИВ расмий сайти.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг