Вазир Элчининг ишонч ёрлиқларини қабул қилар экан, уни Ўзбекистонга тайинлангани билан табриклади ва масъулиятли лавозимда самарали ишлашни тилади.
Суҳбат чоғида Ўзбекистон-Норвегия кун тартибидаги асосий масалалар юзасидан фикр алмашилди.
Турли соҳалардаги ҳамкорликнининг истиқболли йўналишларини белгилаш ва мувофиқлаштиришга имкон берадиган вазирликлараро маслаҳатлашувларни мунтазам тарзда ўтказиш қўллаб қувватланди.
Учрашувда икки томонлама савдо-иқтисодий ва сармоявий алоқаларни мустаҳкамлаш ва кенгайтириш учун мавжуд улкан салоҳиятни амалга ошириш орқали ўзаро товар айирбошлашни оширишдан томонлар манфаатдор эканлиги таъкидланди.
Халқаро ва минтақавий муаммоларни муҳокама қилиш чоғида БМТ ва ЙХҲТ доирасидаги ҳамкорлик масалалари, шунингдек, Афғонистондаги вазият кўриб чиқилди.