Элчи Ўзбекистон Республикаси Президенти номига йўлланган ишонч ёрлиқларини топширди.
Қисқа маросимдан сўнг икки томонлама муносабатлар кун тартибининг долзарб масалалари муҳокамасига бағишланган суҳбат бўлиб ўтди.
Суҳбат чоғида Ўзбекистон ва ЖАР ўртасида манфаатли ҳамкорликни, аввало савдо-иқтисодий, инвестицион соҳалардаги алоқаларни янада кенгайтиришдан томонлар манфаатдор эканлиги таъкидланди. Шу нуқтайи назардан Элчининг Ўзбекистон Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестиция ва савдо вазирлиги, Иқитисодиёт вазирлиги, “Ўзбекнефтигаз” Миллий холдинг компанияси, Туризмни ривожлантириш Давлат қўмитаси, Савдо-саноат палатаси ва бошқа тузилмалардаги бўлажак музокаралари ўзаро манфаатли янги йўналишларни топиш ва ишлаб чиқариш бўйича қўшма лойиҳаларни амалга оширишга имкон беришига ишонч билдирилди.
Учрашувда айрим халқаро ва минтақавий масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилди.