Валюта курслари 02/10/2024
$1 – 12739.99
UZS – 0.19%
€1 – 14256.05
UZS – 0.46%
₽1 – 136.83
UZS – -0.12%
Қидириш
Ўзбекистон 02/03/2019 Абдулазиз Камилов Ҳиндистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Сушма Свараж билан учрашди
Абдулазиз Камилов Ҳиндистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Сушма Свараж билан учрашди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2019-йилнинг 1-март куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Абу-Даби шаҳрида Ҳиндистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Сушма Свараж билан учрашди. С.Свараж Ислом ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг 46-сессиясида фахрий меҳмон сифатида иштирок этмоқда.

Ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари томонидан Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ўтган йил кузида Ҳиндистонга давлат ташрифи ва жорий йилнинг январ ойида “Жўшқин Гужарат” халқаро инвестицион саммитида иштироки доирасида эришилган олий даражадаги келишувларнинг амалга оширилиши муҳокама қилинди.

Самарқанд шаҳрида Афғонистон иштирокидаги “Ҳиндистон-Марказий Осиё” мулоқоти биринчи вазирлар учрашувининг муваффақиятли якунлари мамнуният билан қайд этилди, ушбу тадбирда минтақавий ҳамкорликни янада кенгайтириш, биринчи навбатда, савдо-иқтисодий ва инвестицион соҳаларда алоқаларни ривожлантириш истиқболлари кўриб чиқилган эди.

Вазирлар Ўзбекистон-Ҳиндистон ва ИҲТ Ташқи ишлар вазирлари кенгаши кун тартибларидаги масалалар юзасидан ҳам фикр алмашдилар.

Манба:ТИВ расмий сайти.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг