Валюта курслари 02/10/2024
$1 – 12739.99
UZS – 0.19%
€1 – 14256.05
UZS – 0.46%
₽1 – 136.83
UZS – -0.12%
Қидириш
Ўзбекистон 02/03/2019 Абдулазиз Камилов Бирлашган Араб Амирликлари Ташқи ишлар ва халқаро ҳамкорлик вазири Шайх Абдулла бин Зоид Ол Наҳаён билан учрашди
Абдулазиз Камилов Бирлашган Араб Амирликлари Ташқи ишлар ва халқаро ҳамкорлик вазири Шайх Абдулла бин Зоид Ол Наҳаён билан учрашди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2019-йилнинг 1-март куни Ислом ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг (ИҲТ ТИВК) 46-сессиясида иштирок этаётган Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов бошчилигидаги делегация Абу-Даби шаҳрида Бирлашган Араб Амирликлари Ташқи ишлар ва халқаро ҳамкорлик вазири шайх Абдулла бин Зоид Ол Наҳаён билан учрашув ўтказди.

Ўзбекистон ТИВ раҳбари Вазир шайх Абдулла бин Зоид Ол Наҳаённи ИҲТ ТИВКдаги раислиги бошлангани билан табриклаб, унга ташкилотга аъзо давлатларнинг халқлари фаровонлиги йўлидаги фаолиятида омад тилади.

Бўлиб ўтган суҳбат чоғида икки томонлама муносабатларнинг ҳамда БМТ, ИҲТ ва бошқа халқаро ва минтақавий тузилмалар доирасидаги ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ва ривожланиш истиқболлари муҳокама қилинди.

Вазирлар сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестиция, туризм, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги ҳамкорлик ҳажмларини оширишга ўзаро қизиқиш борлигини ва бунинг учун сезиларли салоҳият мавжудлигини тасдиқладилар. Хусусан, 2018-йилда Ўзбекистон ва БАА ўртасидаги ўзаро савдо айланмаси ўтган йилга нисбатан 23%га ўсди ва ушбу динакамика жорий йилда ҳам сақланиб қолиши кутилмоқда.

Турли даражадаги бўлажак икки томонлама учрашувларнинг муддати ва кун тартиби борасидаги томонларнинг таклифлари муҳокамаси музокараларда алоҳида ўрин олди.

Манба: ТИВ расмий сайти.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг