Суҳбат чоғида савдо-иқтисодий, транспорт-коммуникация ва инвестиция соҳаларида ҳамкорликни янада ривожлантиришнинг устувор йўналишлари муҳокама қилинди.
Учрашувда таъкидланганидек, бугун Ўзбекистон ва Афғонистон ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини ошириш учун етарли имкониятга эга бўлиб, мазкур кўрсаткич 2016 йилнинг январь-октябрида 429 миллион АҚШ долларини ташкил этди. Шу нуқтайи назардан Афғонистонда “Ўзсаноатэкспорт” ташқи савдо компаниясининг савдо уйи ўз фаолиятини бошлашига икки томон ҳам муҳим аҳамият қаратади.
Абдулла Абдулла ҳозирча Афғонистонда ягона Ҳайратон – Мозори Шариф темирйўл линиясини қисқа муддат ичида қурилиши ва фойдаланишга топширилиши ҳамда юқори малакали инженер-техник ходимлар тайёрлашдаги ёрдами учун Ўзбекистон томонига минатдорлик билдирди.
Учрашувда энергетика соҳасида, Афғонистоннинг ижтимоий-иқтисодий тикланиши ва инфратузилма обектларига оид янги қўшма лойиҳаларни амалга ошириш истиқболлари батафсил кўриб чиқилди.