Валюта курслари 28/11/2024
$1 – 12848.38
UZS – 0.22%
€1 – 13512.64
UZS – 0.31%
₽1 – 120.07
UZS – -1.79%
Қидириш
Иқтисод 05/11/2021 9 ойда маҳаллий фармацевтика корхоналаримиз томонидан 1,86 трлн. сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилди
9 ойда маҳаллий фармацевтика корхоналаримиз томонидан 1,86 трлн. сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилди

Сал аввал хабар қилганимиздек, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги томонидан ўтказилаётган матбуот анжуманида агентлик томонидан сўнгги 9 ой давомида амалга оширилган ишлар таҳлил қилинмоқда.

Хусусан, агентлик директори ўринбосари Алишер Темировнинг қайд этишича, жорий йилнинг 9 ойида юртимиздаги маҳаллий фармацевтика корхоналари томонидан қиймати 1,86 трлн. сўмлик фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқарилиб, 113,4 фоизлик ўсиш кўрсаткичлари таъминланди.

Шунингдек, Инвестиция дастурининг 29 та лойиҳаси доирасида 500,9 млрд. сўм, жумладан, 18,6 млн. доллар миқдорида хорижий инвестиция маблағлари ўзлаштирилди.

Соҳада қиймати 244,7 млрд. сўмга тенг 6 та йирик ишлаб чиқариш лойиҳаси ишга туширилиши 252 та янги иш ўрни яратилишига асос бўлди.

Яна ютуқлардан бири — 9 ой давомида фармацевтика соҳасида 48,05 млн. долларлик маҳсулот экспорти амалга оширилганидир. Бу режалаштирилган кўрсаткичларга нисбатан 121,7 фоизни ташкил этади.

Бинобарин, замонавий дори воситаларини ишлаб чиқаришни дунё стандартлари асосида ташкил қилиш мақсадида республикамизда халқаро амалиёт ва илғор тажрибалар билан уйғунлаштирилган Ўзбекистон Республикаси Давлат фармакопеяси асослари ишлаб чиқилиб, мунтазам такомиллаширилиб борилиши, ҳамда китоб ва электрон манба сифатида соҳа мутахассислари учун тақдим қилиниши йўлга қўйилди.

 Ҳозирги кунда Ўзбекистон Республикаси Давлат фармакопеясининг биринчи нашри биринчи жилди нашр этилган бўлиб, у 2 қисмдан иборат, 5 та боб, 335 та бўлимни ўз ичига олган, ўзбек ва рус тилларида жами 2466 саҳифада жамланган.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг