Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Маданият 12/05/2019 72- Канн халқаро кинофестивали доирасида Ўзбекистон миллий павилони очилади
72- Kann xalqaro kinofestivali doirasida O'zbekiston milliy paviloni ochiladi

Ташкент, Узбекистан (UzDaily.uz) – 10 май куни Ўзбекистон Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи, Ўзбекистон миллий кинокомиссияси ҳамда Киноматографияни ривожлантириш маркази томонидан Ўзбекистоннинг Франциядаги элчихонаси кўмагида 72- халқаро Канн фестивали доирасида бу йил иккинчи бор ташкил этиладиган Ўзбекистон миллий павилонининг очилиши олдидан оммавий ахборот воситалари вакиллари учун матбуот анжумани ташкил этилди.

Матбуот анжуманида ушбу нуфузли тадбирда мамлакатимиз номидан қатнашувчи кино юлдузлар, соҳа мутахассислар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари, журналист ва блогерлар иштирок этди.

Шу йилнинг 14-23 май кунлари дунёнинг энг машҳур ва йирик кино соҳасидаги тадбири бўлмиш Канн кинофестивали доирасидаги Марчé Ду Филм кинобозори бўлиб ўтадиган машҳур Круазет булварида яна бир бор Ўзбекистон байроғи кўтарилади ва махсус павилонда Ўзбекистон кинотуризм ва киноиндустрияси салоҳияти намойиш этилади.

Бутун дунёдан киноматография соҳаси вакиллари иштирок этадиган кинобозорда Ўзбекистон делегацияси вакиллари мамлакат кинолокацияларини тарғиб қилиш, Ўзбекистон иштирокида қўшма кинолойиҳалар тайёрлаш ҳамда чет эл кинокомпанияларини юртимизга филмлар суратга олиш учун жалб қилиш юзасидан музокаралар олиб боради.

Ушбу нуфузли кинофестивал давомида бетакрор юртимизнинг кинотуризм салоҳиятини намойиш этиш, уни филм олиш учун қулай ва оптимал локация сифатида тарғиб қилиш, таниқли кинокомпанияларни мамлакатимизга ўз филмларини суратга олиш учун таклиф қилиш, PROlogue V халқаро кинофестивалининг тақдимотини ўтказиш ҳамда унга хорижлик киноижодкорларни жалб қилиш режалаштирилган.

Миллий павилон ҳукуматимизнинг Ўзбекистонда кинотуризмни ривожлантиришга қаратилган саъй-ҳаракатларига ҳисса қўшиш, хусусан, Президент Шавкат Мирзиёевнинг 2018 йил 24 июлида қабул қилган “Миллий киноиндустрияни ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида ташкил қилинмоқда.

“Ипак йўли” аксионерлик инновацион тижорат банки “Spice Expert” зираворлар компанияси, WF (Wild&Free) савдо белгиси Ўзбекистон миллий павилонининг расмий ҳомий ва ҳамкорлари ҳисобланади.

Манба: Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот хизмати.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг