Валюта курслари 22/11/2024
$1 – 12844.21
UZS – -0.09%
€1 – 13508.26
UZS – -0.46%
₽1 – 127.35
UZS – -0.63%
Қидириш
Молия 20/06/2016 7 та халқаро кредит уюшмалари КАТМ билан ҳамкорлик қилишга тайёр
7 та халқаро кредит уюшмалари КАТМ билан ҳамкорлик қилишга тайёр
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2016 йилнинг 14-15 июнь кунлари Тошкентда Ўзбекистон Банклар уюшмаси ҳузуридаги Кредит-Ахборот Таҳлил Маркази (КАТМ) билан стратегик ҳамкорликни ўрнатиш учун Хорижий техник шерикни танлаш бўйича танлов комиссиясининг мажлиси бўлиб ўтди. Мазкур тадбир Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 18 июлдаги “Ишбилармонлик муҳитини янада тубдан яхшилаш ва тадбиркорликка янада кенг эркинлик бериш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-4455-сон Фармонига мувофиқ ўтказилди.

Айни вақтда еттита халқаро кредит бюроси КАТМ билан стратегик ҳамкорликни ўрнатишга қизиқиш билдирган, булар: Credit info Solutions (Исландия), CRIF (Италия), Infocredit Holdings (Сингапур), Compuscan (Жанубий Африка), SIVECO (Руминия), Fair Isaac Services Limited (Англия) ва NICE (Корея).

Учрашув давомида халқаро кредит бюролари вакиллари Стратегик шерикни танлаш бўйича танлов комиссияси аъзоларига презентацияларини намойиш қилишди, шунингдек КАТМ ҳамда истиқболдаги шериклар билан янада кўпроқ ўзаро ҳамжиҳатликка эришиш мақсадида кутилаётган танлов бўйича саралашнинг асосий элементларини муҳокама қилдилар. Бу каби презентациялар ва танловдан олдинги фикр алмашувларнинг ўтказилиши кредит бюросига стратегик шерик танлашда халқаро танлов ўтказилишида умумқабул қилинган амалиёт ҳисобланади. Бу Танлов комиссиясига танлов иштирокчилари ва танлов таклифларини баҳолаш мезонларига пухтароқ талаблар қўйишга имкон беради.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 18 июлдаги “Ишбилармонлик муҳитини янада тубдан яхшилаш ва тадбиркорликка янада кенг эркинлик бериш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-4455-сон Фармонига II илованинг 12-бандига мувофиқ КАТМ хорижий стратегик техник шерикни етакчи халқаро кредит бюролари қаторидан танлов асосида ва Халқаро молия корпорацияси (IFC) кўмагида жалб этиш орқали ўз фаолиятининг самарадорлигини ошириши лозим.

Мазкур ташаббус Жаҳон банки гуруҳи ва IFCнинг молия ва бозорлар бўйича глобал амалиёти доирасида амалга оширилаётган Ўзбекистонда молиявий инфратузилмани мустаҳкамлаш бўйича лойиҳасининг бир қисми ҳисобланади. Лойиҳа Швейцария ҳукумати томонидан молиялаштирилмоқда.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг