Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-июль ойларида Ўзбекистонда 781,4 минг тонна автомобил бензини ишлаб чиқарилган.
Автомобил бензини ишлаб чиқариш ҳажми 2022 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 18,3 % га ошган.
2023 йилнинг январь-июль ойларида айрим турдаги саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажми:
- Автомобил бензини – 781,4 минг тонна
- Кўмир – 3,1 млн тонна
- Нефт – 456 минг тонна
- Газ конденцати – 707,5 минг тонна
- Автобус – 454 дона
- Юк автомобиллари – 1372 дона
- Автомобил двигателлари – 122 710 дона
- Енгил автомобиллар (махсус енгил автомобиллардан ташқари) – 194 053 дона