Валюта курслари 29/11/2024
$1 – 12865.05
UZS – 0.13%
€1 – 13550.76
UZS – 0.28%
₽1 – 116.73
UZS – -2.78%
Қидириш
Ўзбекистон 08/05/2021 5та вилоятда лойиҳа: инсон тараққиёти орқали қишлоқ тараққиёти сари
5та вилоятда лойиҳа: инсон тараққиёти орқали қишлоқ тараққиёти сари

Қишлоқ аҳлининг ўзини ривожлантириш орқали қишлоқ инфратузилмасини ҳақиқий замонавий қилиш мумкин. Ўзбекистоннинг 5та вилоятида 300дан зиёд қишлоқ аҳоли яшаш пунктларини қамраб олган «Қишлоқ инфратузилмасининг тараққиёти» лойиҳаси айнан мана шуни мақсад қилган.

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Бутунжаҳон банки ва Осиё инфратузилмалар инвестициялари банкининг мазкур қўшма лойиҳаси 2021 йил бошидан старт олган.

Лойиҳа инсон омилини— танланган қишлоқ аҳоли яшаш пунктлари аҳолисининг маълумоти ва саломатлик даражасини таҳлил этишдан бошланади.

Бу ҳар бир алоҳида қишлоқ учун энг аҳамиятга молик масалалари бўйича «Йўл харитаси»ни тузиш имконини беради. Бу нима учун инфратузилма билан боғлиқ? Ҳаммаси жуда оддий — сифатли ичимлик суви бўлмаган жойда тўлақонли саломатликни таъминлаб бўлмайди. Бу ҳали қишлоқ аҳлининг тўлақонли саломатлиги учун зарур шароит ва уларнинг соғлиги, ўзини ўзи намоён қила олиши имкони ўзаро боғлиқлигига биргина мисол. 

Лойиҳа жараёнини кузатиш қизиқ, чунки таҳлил этиладиган масала ва муаммолар бошқа қишлоқ аҳоли яшаш пунктлари ва у ерларда яшаётган одамларга ҳам хос бўлиши мумкин. 

У ёки бу вазиятдан қандай чиқишни ҳам лойиҳа кўрсатади. Танланган (илк) қишлоқлар аҳолисида таълим олиш, энг муҳим масалаларга биргаликда ечим топиш, ва ниҳоят, уларни ҳал этишда бевосита иштирок этиш имкони бўлади. Энг фаол шахслар Маҳаллани ривожлантириш гуруҳига кириши ва ўз қишлоғи учун нима қилиш кераклигига ўз таъсирини ўтказиши мумкин бўлади. 

Шуни қўшимча қиламизки, 2020 йил 25 ноябрда Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-4898-сонли « Жаҳон банкининг Халқаро тараққиёт уюшмаси ва Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки иштирокида «Қишлоқ инфратузилмасини ривожлантириш» лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинган.

2020—2024 йилларда амалга ошириладиган лойиҳа ташаббускори Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигидир.

Лойиҳа доирасида Андижон, Фарғона, Наманган, Жиззах ва Сирдарё вилоятларидаги 300дан зиёд қишлоқлар ушбу аҳоли яшаш пунктларидаги  ижтимоий инфратузилма сифатини яхшилаш учун молиялаштирилиши мумкин. 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг