Валюта курслари 22/11/2024
$1 – 12844.21
UZS – -0.09%
€1 – 13508.26
UZS – -0.46%
₽1 – 127.35
UZS – -0.63%
Қидириш
Молия 17/08/2017 50000 сўмлик банкнотларнинг муомалага чиқарилиши пул массасининг ўзгаришига олиб келмайди
50000 сўмлик банкнотларнинг муомалага чиқарилиши пул массасининг ўзгаришига олиб келмайди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2017 йил 14 августдаги КҚ-218-III-сонли қарори билан Марказий банкнинг қиймати 50 000 (эллик минг) сўм бўлган банкноти намунаси ҳамда дизайни тасдиқланди.

Марказий банк Бошқарувининг тегишли қарорига асосан 50 минг сўмлик банкнотлар жорий йилнинг 22 августидан муомалага чиқарилади.

Миллий валютанинг 50000 сўм қийматдаги банкнотини муомалага киритиш мамлакатимизда сўнгги йилларда ўртача иш ҳақи миқдорининг ошиб бориши ҳамда аҳолига иш ҳақи, пенсия ва нафақаларни тўлашда, шунингдек нақд пулдаги ҳисоб-китобларни амалга оширишда қулайликлар яратиш мақсадида амалга оширилди.

Шуни алоҳида қайд этиш лозимки, муомалага йирик банкнотларнинг чиқарилиши иқтисодиётдаги пул массасининг ўзгаришига олиб келмайди ҳамда инфляция даражаси ва нархлар барқарорлигига таъсир кўрсатмайди.

Шунингдек, мазкур амалиёт:

нақд пулдаги ҳисоб-китобларни ихчамлаштириш, нақд пулни ташиш, етказиш ва сақлаш билан боғлиқ харажатлар ва ноқулайликларни камайтириш;

банкоматлар орқали аҳолига кўрсатиладиган хизматлар кўламини кенгайтириш имконини беради.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг