Валюта курслари 30/07/2025
$1 – 12500.01
UZS – -0.11%
€1 – 14471.26
UZS – -0.89%
₽1 – 151.96
UZS – -2.85%
Қидириш
Ўзбекистон 18/07/2025 50 нафар ўзбекистонлик талаба ҳар йили Венгриянинг Обуда университетида таҳсил олади

50 нафар ўзбекистонлик талаба ҳар йили Венгриянинг Обуда университетида таҳсил олади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 16 июль куни Венгриянинг Будапешт шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг биринчи ўринбосари Шоҳрух Далиев Венгриядаги етакчи олийгоҳлардан бири — Обуда университети раҳбарияти билан учрашув ўтказди.

Унда икки томонлама ҳамкорликни янада чуқурлаштириш, жумладан, академик алмашинув, қўшма таълим дастурлари ва илмий тадқиқотлар бўйича аниқ механизмларни шакллантириш масалалари муҳокама қилинди.

Учрашувда олий ва касбий таълим муассасаларида мутахассислар тайёрлаш соҳасидаги истиқболли лойиҳалар, жумладан, Ўзбекистондан ҳар йили 50 нафар талабани Обуда университетига юбориш ташаббуси атрофлича муҳокама қилинди.

Томонлар мазкур ташаббуснинг ҳуқуқий асосини таъминлаш мақсадида таълим йўналишлари, қабул шартлари, молиялаштириш механизми ва квоталар тақсимоти акс этган ҳужжат лойиҳасини муҳокама қилдилар.

Шоҳрух Далиев икки мамлакат ўртасидаги таълим соҳасидаги ҳамкорлик барқарор ва амалий натижаларга эга эканини қайд этар экан, бу ҳамкорлик ўзаро ишонч ва манфаатли шерикликка асосланганини алоҳида таъкидлади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг