«Ўзавтосаноат» АЖ маълум қилишича 2018 йилнинг 24 дан 28 августга қадар «GM Uzbekistan» АЖ томонидан 12 437 та шартномалар расмийлаштирилди ва ундан ташқари ҳаридорлар томонидан 1333 таси рад этилди (шундан, 385 таси Дамас, 430 таси Нексия ва 100 таси Малибу автомобиллари).
Шу билан бирга, кўнгилсиз ҳолатлар, яъни автомобилга бўлган «сунъий» навбатларни ва улар бўйича «дефицит»ни вужудга келтириш ҳолатлари хам кузатилди. Бу омиллар бўйича келгусида уларни келиб чиқишини бартараф этиш мақсадида текширув ўтказилмоқда.
Ҳаридорлар манфаатини кўзлаб навбатда туришнинг шаффофлигини таъминлаш учун компания томонидан автомобилларга электрон ариза бериш ва шартномани расмийлаштириш тизими қайта кўриб чиқилмоқда. Яқин кунларда шу масалага таълуқли маълумотлар тақдим этилади.