Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) - Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги қор кўчкиси хавфи тўғрисида маълум қилди. Бу ҳақда вазирлик хабарида айтилади.
Билдирилишича, 2019 йилнинг 28 февраль кунидан 4 март санасигача республиканинг тоғли ҳудудларида қор кўчкиси хавфи эълон қилинди.
“Азиз дам олувчилар! Эҳтиёткорлик чораларини кўришингизни ва «Диққат! Қор кўчиши хавфи мавжуд» белгиси билан чекланган жойларга кирмасликни илтимос қиламиз”, - дея таъкидланади ФВВ хабарида.
Манба: ФВВ расмий сайти.