Валюта курслари 18/11/2024
$1 – 12812.30
UZS – 0.1%
€1 – 13532.35
UZS – 0.49%
₽1 – 128.37
UZS – -0.5%
Қидириш
Ўзбекистон 01/12/2016 4-декабрь куни Тошкент шаҳридаги барча жамоат транспорти йўловчиларга бепул хизмат кўрсатади
4-декабрь куни Тошкент шаҳридаги барча жамоат транспорти йўловчиларга бепул хизмат кўрсатади
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Жорий йилнинг 4-декабрь куни мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётида катта аҳамият касб этувчи санадир. Шу куни давлатимиз Конституциясига кўра, овоз бериш ҳуқуқига эга бўлган барча фуқаролар Ўзбекистон Республикаси президенти сайловларида иштирок этадилар, ўзлари маъқул деб билган номзод учун овоз берадилар.

Тошкент шаҳрида сайловларнинг юқори ташкилий даражада ўтказилиши, сайловчилар ҳамда тадбир ташкилотчиларига янада қулайликлар яратиш мақсадида 4-декабрь куни Тошкент шаҳридаги барча йўналишлар бўйича қатновчи автобуслар ҳамда метро қатнови соат 05:00 дан бошланиши ва кун давомида йўловчиларга бепул хизмат кўрсатишини маълум қиламиз.

Барчани ўз конституциявий ҳуқуқидан фойдаланиб, юрт келажаги учун овоз беришга чақирамиз!

Тошкент шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг