Валюта курслари 13/03/2025
$1 – 12920.00
UZS – -0.09%
€1 – 14102.18
UZS – -0.04%
₽1 – 149.52
UZS – -0.44%
Қидириш
Ўзбекистон 10/02/2025 3,5 минг нафар кам таъминланган оила фарзандлари Ўзбекистон ОТМларига бепул ўқиш имкониятига эга бўлади

3,5 минг нафар кам таъминланган оила фарзандлари Ўзбекистон ОТМларига бепул ўқиш имкониятига эга бўлади
 

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистонда «Қашшоқликдан фаровонликка» дастури доирасида 3,5 минг нафар кам таъминланган оила фарзандлари грант асосида олий таълим муассасаларида ўқиш имкониятига эга бўлади.

Бу Президентнинг «Ўзбекистон – 2030» Стратегиясини амалга ошириш бўйича Давлат дастури ҳақидаги фармонида белгиланган.

2025/2026 ўқув йилидан инсон капиталини ривожлантириш ва таълим олиш учун қулай шароитлар яратишга қаратилган янги чора-тадбирлар амалга оширилади.

Марказий Осиё университети экологик муаммолар ва иқлим ўзгариши соҳасида мутахассислар тайёрлайдиган етакчи олий таълим муассасасига айланади. Ушбу университетда «айланма иқтисодиёт» йўналиши бўйича кадрлар тайёрлаш дастури ҳам йўлга қўйилади.

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва пойтахтда ушбу университетнинг филиаллари бўлган «яшил техникумлар» фаолиятини бошлайди. Шунингдек, давлат ОТМларида табиий фанлар, техника, иқтисодиёт ва молия йўналишларида атроф-муҳит муҳофазаси ва барқарор ривожланиш бўйича янги ўқув дастурлари жорий этилади.

Грантлар сони оширилиб, аниқ ва табиий фанлар, муҳандислик, технологиялар, тиббиёт ва хизматлар соҳалари бўйича давлат буюртмаси асосида кадрлар тайёрлаш ҳажми 25 мингтага етказилади. «Эл-Юрт Умиди» жамғармаси экологик мутахассисликлар бўйича ўқиш учун 20 та стипендия ажратади.

Шунингдек, ҳар бир туман ва шаҳарда босқичма-босқич инклюзив таълим талабларига жавоб берадиган мактаблар очилади.

Қашшоқликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг маълумотларига кўра, 2024 йил охирида мамлакатда қашшоқлик даражаси 11%дан 8,9%га тушган.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг