Валюта курслари 25/11/2024
$1 – 12829.07
UZS – -0.12%
€1 – 13344.80
UZS – -1.21%
₽1 – 124.91
UZS – -1.92%
Қидириш
Иқтисод 20/01/2017 338 млн. долларга яқин маблағ қишлоқ хўжалигини ривожлантиришга йўналтирилади
338 млн. долларга яқин маблағ қишлоқ хўжалигини ривожлантиришга йўналтирилади
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ўзбекистон 2017 йилда қишлоқ хўжалигини ривожлантириш учун Халқаро молия институтларининг 337,8 млн. долларлик маблағларини жалб этмоқчи.

Жумладан, Осиё тарраққиёт банки (ОТБ)нинг 150,0 млн. доллар маблағини “Қишлоқ хўжалигини ишлаб чиқаришини модернизация қилиш” лойиҳасига;

- Халқаро тараққиёт ва тикланиш банкининг 150,0 млн. доллар маблағини “Чорвачилик секторини ривожлантириш” лойиҳасига;

- Халқаро қишлоқ хўжалиги тараққиёти жамғармасининг 23,8 млн.доллар маблағини “Қашқадарё ва Жиззах вилоятларида сут маҳсулотларини ишлаб чиқаришни кенгайтириш ва қайта ишлашни ривожлантириш” лойиҳасига;

- Халқаро тараққиёт уюшмасининг 14,0 млн.доллар маблағини “Орол денгизи минтақасида иқлим ўзгаришга мослашиш ва оқибатларини юмшатиш” лойиҳасига жалб этилади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг