Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Иқтисод 19/07/2016 305 та давлат активлари хусусий тадбиркорлик субъектларига сотилган
305 та давлат активлари хусусий тадбиркорлик субъектларига сотилган
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ўзбекистонда 2016-йилнинг биринчи ярим йиллигида 305 та давлат активлари хусусий тадбиркорлик субъектларига 267,5 млрд.сўм ва 150,0 минг АҚШ доллари миқдорида инвестиция киритиш мажбурияти ва 5,6 минг та янги иш ўринларини яратиш шарти билан 116,0 млрд.сўм ва 1,1 млн.АҚШ долларига сотилган. Бу ҳақда Давлат рақобат қўмитаси Матбуот хизмати хабар қилади.

Ҳисобот даври мобайнида 42 та шартнома бўйича умумий қийматда 0,2 млн.АҚШ доллари ва 31,3 млрд.сўм миқдорида инвестиция киритиш мажбуриятлари бажарилиб, 1400 тадан ортиқ янги иш ўринлари яратилди.

Бугунги кунда 529 та, шу жумладан 59 та “0” ҳарид қийматида сотиладиган давлат активлари савдода турибди. Савдога чиқарилган 470 та объектдан 313 тасига босқичма-босқич камайтириш механизми қўлланилди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг